Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бразилия терма жамоасининг ЖЧ—2022 чорак финали олдидан ўтказилган матбуот анжуманида рўй берган ҳолат ижтимоий тармоқларда турли баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор саволларга жавоб бераётган вақтда стол устига мушук чиқиб олди. Терма жамоа матбуот котиби аввалига мушукни силади, кейин эса унинг устки қисмидан ушлаб пастга ташлаб юборди.

Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга ва жонзотларни ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг танқидларига сабаб бўлди.

Бироздан кейин мушукни улоқтирган Винисиус Родригес яна матбуот анжумани залига ташриф буюрди. Уни журналистлар мушук овозини чиқарган ҳолда кутиб олган. Матбуот анжуманининг сўнгида Родригес мушукнинг ҳолати яхши эканини айтиб ўтган: «Мушук билан ҳаммаси жойида, хавотир олманг. У ўзини ажойиб ҳис қиляпти».

Бразилия терма жамоаси чорак финал ўйинини 9 декабрь куни Хорватияга қарши ўтказади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан 20:00 да бошланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди