«ПСЖ» президенти Носир ал-Ҳелайфи Криштиану Роналду билан шартнома имзолаш борасидаги саволларга жавоб берди.
«У афсона, юлдуз. Криштианунинг ўйинидан ҳайратланаман, уни футболчи ва профессионал сифатида ҳурмат қиламан. 37 ёш бўлишига қарамасдан ажойиб формада.
Ҳар бир клуб Роналду билан шартнома имозлашни хоҳлайди. Бизнинг вазиятимизда у ўйнайдиган позицияда футболчиларимиз етарли. Тўғрисини айтсам, бунинг иложи йўқ», — дейди ал-Ҳелайфи.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Роналдунинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси бекор қилинган эди. Ҳозирда форвард эркин агент мақомида.
Аввалроқ Криштиану Саудия Арабистони клуби билан келишувга эришгани ҳақида хабар қилинганди. Португалиялик футболчининг ўзи эса бу миш-мишларни рад этди.
Изоҳ (0)