Футбол бўйича ЖЧ—2022 да шу вақтга қадар қайси футбол клублари вакиллари энг кўп гол ургани маълум бўлди.
Гуруҳ босқичи ва нимчорак финал баҳсларидан кейин «ПСЖ» вакиллари гол уриш борасида етакчилик қилмоқда. Париж клуби футболчилари жами 10 та тўп киритган.
Кейинги ўриндан «Барселона» футболчилари жой олган — 8 та гол. «Челси», «Манчестер Сити» ва «Манчестер Юнайтед» вакиллари олтитадан гол уришга муваффақ бўлган.
Топ-10 лик билан танишинг:
- «ПСЖ» — 10 та гол
- «Барселона» — 8
- «Челси» — 6
- «Манчестер Сити» — 6
- «Манчестер Юнайтед» — 6
- «Милан» — 5
- «Тоттенҳэм» — 5
- «Атлетико» — 4
- «Аякс» — 4
- «Фенербаҳче» — 4.
Изоҳ (0)