ФИФА мутасаддиси Арсен Венгер ташкилот ҳар икки йилда Жаҳон Чемпионати мусобақасини ўтказиш ғоясини рад этгани ҳақида гапирди.
«Мендан бу ҳақида сўрашганида, яхши ғоя эканлигини айтгандим. Бироқ бундай ўзгаришлар қилиш учун саралаш тақвимини тўлиқ кўриб чиқиш керак бўлади.
Бугун биз бунга интилмаяпмиз. Тўрт йиллик циклда қоламиз, шунингдек, аёллар ўртасидаги мусобақалар, Евро ва клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ўз навбати билан ўтаверади», — дейди ФИФАнинг глобал ривожланиш департаменти раҳбари.
Изоҳ (0)