Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 1—5 декабрь кунлари бозорларда қишлоқ хўжалиги ва гўшт маҳсулотларининг улгуржи нархлари ҳақида маълумот берилди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Маълумотларга кўра, ушбу давр мобайнида бозорда мева-сабзавот маҳсулотлари нархларининг ўзгариши кузатилмаган.

1—5 декабрь кунлари умумий қиймати 15,7 млн долларлик (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,4 млн доллар кам) жами 20,6 минг тонна (6,5 минг тонна кам) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Хусусан, мазкур даврда:

  • 4,3 минг тонна узум;
  • 3,8 минг тонна хурмо;
  • 1,8 минг тонна мош;
  • 1,7 минг тонна ловия;
  • 1,0 минг тонна майиз;
  • 0,9 минг тоннадан қуритилган мева, помидор, кўкат;
  • 0,8 минг тонна гулкарам ташқи бозорларга етказиб берилган.

Шунингдек, ушбу давр мобайнида 3,0 млн доллар (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 минг доллар кам) қийматидаги жами 12,4 минг тонна (5,3 минг тонна кам) қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, хусусан, 7,2 минг тонна картошка, 1,6 минг тонна банан, 1,5 минг тонна мандарин, 278 тонна апельсин ҳамда 61,5 тонна киви импорт қилинган.

«Қўйлиқ» бозорига ҳудудлардан жами 3,3 минг тонна — 1,5 минг тонна картошка, 1,4 минг тонна пиёз, 125 тонна карам ва 275 тонна сабзи келтирилган.

Ҳудудлар ва маҳсулотлар кесимида таҳлил қилинганда:

  • Самарқанддан 311 тонна, Тошкент вилоятидан 195 тонна картошка;
  • Жиззахдан 441 тонна, Тошкент вилоятидан 433 тонна ва Самарқанддан 385 тонна пиёз;
  • Тошкент вилоятидан 125 тонна карам;
  • Қашқадарёдан 143 тонна, Сурхондарёдан 67 тонна, Тошкентдан 43 тонна, Бухородан 22 тонна сабзи етказиб берилган.

«Қўйлиқ» бозорига Қозоғистондан 712 тонна ва Қирғизистондан 153 тонна картошка ҳамда Қозоғистондан 179 тонна пиёз келтирилган.

Шу билан бирга, ҳудудлардан «Чорсу» деҳқон бозорига жами 64,2 тонна, шу жумладан, 57,3 тонна мол гўшти ва 6,9 тонна қўй гўшти келтириб сотилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж