• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистоннинг «хавфсизлик ёстиғи» яна кўпая бошлади

    2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 33,4 млрд долларни ташкил қилди. 

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Захиралар ўтган ойга нисбатан 1,1 млрд долларга кўпайди. Улар асосан олтин ва хорижий валютадан иборат. Ноябрь ойида валюта захиралари камайган бўлса-да, олтин захиралари кескин кўпайган:

    • валюта — 357 млн долларга камайди (умумий 9,9 млрд доллар);
    • олтин — 1,46 млрд долларга кўпайди (умумий 22,46 млрд доллар).

    Ноябрда олтин-валюта захиралари кетма-кет тўртинчи ой камайганидан сўнг илк бор кўпайди. 

    Мамлакат олтин-валюта захираларининг кўпайиши глобал олтин нархларининг ошиши билан изоҳланади. Ўзбекистон захираларида тахминан 400 тонна олтин бор ва октябрга нисбатан ўзгармаган. 

    Август ва сентябрь ойларида бу кўрсаткич кўпайган бўлса-да, нархлар пастлиги туфайли захиралар ҳам камайган эди. Октябрь ойида нархлар кўтарила бошлади ва захиралар ҳам 10 тоннага ошди. 

    Bloomberg эълон қилган мақолада таъкидланишича, Ўзбекистон АҚШ ва Хитой давлат қарзларини сотиб олиш орқали захиралардаги олтин улушини 50 фоиздан пасайтирмоқчи эди. Бунинг ўрнига мамлакат ўзининг 32 миллиард долларлик захираларидаги қимматбаҳо металл улушини 65 фоизга етказди.

    «Биз Ғазначиликка сармоя киритиш ҳақида ўйладик, лекин бозорнинг ўзи бунга йўл қўймади», — деди Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев.

    Жаҳонда олтин нархи қандай?

    Сентябрь ойининг охирида олтин нархи 2020 йил апрелидан бери биринчи марта бир троя унцияси учун 1,63 минг долларгача пасайган эди. Ўшанда нафақат олтин, балки бошқа қимматбаҳо металлар ҳам АҚШ Федерал резерв тизимининг асосий ставкани ошириши фонида арзонлаган эди.

    Ноябрь ўртасига келиб эса олтин нархи кўтарила бошлади ва уч ойлик энг юқори даражага чиқди — 1,78 минг долларгача. Олтин нархи ўсишининг асосий омили долларнинг заифлашиши ҳисобланади. 

    5 декабрь куни глобал олтин нархлари тўрт ойлик энг юқори даражага кўтарилди — 1 822,9 доллар. 

    MarketWatch таъкидлашича, декабрь бошида энг фаол сотилган олтин фьючерслари июнь ойидан бери биринчи марта 200 кунлик ўртача кўрсаткичдан ошиб кетди.

    Айни пайтда олтиннинг бир унцияси учун нарх 1 790 доллар атрофида шаклланмоқда.

    Олтин захиралари нима учун керак?

    Оддий тил билан айтганда, бу суғурта, давлатнинг «хавфсизлик ёстиғи». Захиралар дунёнинг деярли барча мамлакатларида фавқулодда вазиятлар учун мавжуд.

    Захиралар одатда юқори ликвидли, яъни тез сотиладиган активларда сақланади. Олтин ва хорижий валюта ушбу талабларга жавоб беради — улардан исталган вақтда қарз тўлаш ёки инвестициялар учун фойдаланиш мумкин.

    2017 йилгача Ўзбекистон захиралари тўғрисидаги маълумотлар жамоатчиликка эълон қилинмас эди. Ўша йилнинг ноябрь ойида захиралар 26 миллиардни ташкил этиши маълум бўлган. Ўшандан бери улар 10 млрд долларгача ўсган. Ноябрда захираларнинг тўрт ойлик камайишидан сўнг яна ўсиш қайд этилди. 

    Захиралардан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкин ва ўрни қандай тўлдирилади?

    Захиралардан турли мамлакатларда турлича фойдаланилади. Бу одатда тўлов баланси тақчиллигини молиялаштириш, валюта бозорида интервенциялар ўтказиш, миллий валюта курсини ушлаб туриш, ташқи қарзларни қоплаш ва бошқаларни ўз ичига олади.

    Захиралар мамлакатда қазиб олинган олтин, халқаро бозорга қимматли қоғозлар чиқарилиши, савдо баланси профицити ва бошқалар ҳисобига тўлдирилади.

    Масалан, Ўзбекистонда захиралар ОКМК ёки НКМК томонидан қазиб олинган олтин ҳисобига тўлдирилади. Олтин четга сотилганда мамлакатдаги захиралар ҳам камаяди. Ўзбекистон эса жорий йилнинг март ойидан бери олтин сотмаяпти. 

    33,4 млрд доллар — бу кўпми ёки кам?

    Бошқа мамлакатлар билан таққосланса, унда Хитой катта фарқ билан биринчи ўринда — 3,1 трлн доллар. Иккинчи ўринда Япония (1,23 трлн доллар), учинчи ўринда эса Швейцария (841 млн доллар) туради.

    Сўнгги маълумотларга кўра, қўшни мамлакатлар орасида Қозоғистон захиралари 32,9 миллиард долларни, Тожикистонники 2,7 миллиард долларни, Қирғизистонники эса 2,5 миллиард долларни ташкил этади.

    Ривожланаётган мамлакатларга, шу жумладан, Ўзбекистонга ҳам халқаро ташкилотлар уч ойлик импортни молиялаштириш учун етарли бўлган захираларни сақлашни тавсия қилади.

    33,4 млрд доллар ҳозир Ўзбекистонга 13 ойдан ортиқ импортни молиялаштириш учун етарли. Бундай кўрсаткич ишончли ҳисобланади.

    08.12.2022, 20:32   Изоҳ (0)   45875
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сув тошқинлари сабаб Покистон Ўзбекистондан катта миқдорда пиёз сотиб олмоқда

    08.12.2022, 18:56

    Туркия Россиядан газ таъминоти учун 25 фоизлик чегирмага эришмоқчи

    08.12.2022, 17:55

    Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши секинлашди

    08.12.2022, 15:46

    Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қандай барқарор ўсишга эришиш мумкин?

    07.12.2022, 23:56

    Кўтарилган ставкалар глобал уй-жой нархларига қандай таъсир кўрсатиши таҳлил қилинди

    07.12.2022, 22:35

    Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилганлар сони эълон қилинди. Уларнинг сафига қандай қўшилиш мумкин?

    07.12.2022, 21:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.