Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ғарб давлатлари Туркияни Қора денгиз орқали нефть етказиб беришни тўхтатиб қўйганликда айблади. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Нашр суҳбатдошларидан бирининг сўзларига кўра, тирбандликда қолган 20 га яқин танкердан 19 таси Қозоғистондан нефть олиб кетмоқда. Бироқ, на танкерлар, на уларнинг юклари нефть нархининг юқори чегарасига алоқадор эмас ва бу уларнинг суғурта ҳолатида ҳеч қандай ўзгариш бўлмаслигини таъминлайди. Нефть етказиб беришнинг кечикиши нарх чекловлари билан эмас, балки Анқаранинг ҳаракатларига боғлиқ.

Туркия қирғоқлари яқинида нефть танкерларидан иборат тирбандлик юзага келди

5 декабрь куни кун давомида Туркия ҳудудий сувларида 19 та нефть танкерларидан иборат тирбандлик юзага келган, кемалар Россия нефтига нисбатан нарх чегараси кучга киргач, Босфор ва Дарданелл бўғозлари рейдларида лангар ташлаб тўхтаган.

5 декабрь куни жорий қилинган нарх чегараси Россия нефти ортилган танкерларга, агар нефть қиймати 60 долларлик нарх чегарасидан юқори бўлса, ушбу товарни Ғарбда суғурта қилдиришни тақиқлайди. Чекловлар киритилгач, Туркия ҳукумати нефть суғурта қилинганини исботловчи далилларни тақдим этишни талаб қила бошлади.

Туркия қирғоқлари яқинида турган кемалардаги нефтнинг катта қисми асли Қозоғистондан келган. Қозоғистон нефти Россияга қувур орқали келиб тушади ва Ғарб санкциялари таъсирига учрамайди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов