Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Ўнқўрғон заправкада 6 декабрь куни ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалганди. ФВВ матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, шу куни соат 13:30 ларда Тошкент вилояти Қибрай туманидаги автомобилларга газ қуйиш шохобчаларидан бирининг ҳудудида электр кабелларида  қисқа туташув содир бўлган. Бу ҳақда туман ФВБга ҳеч қандай хабар келиб тушмаган.

Ҳодиса натижасида ёнғин содир бўлмаган. Вазият туман Электр тармоқлари ходимлари томонидан бартараф этилган. Воқеа жойига туман ФВБ раҳбари етиб борган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди