Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев автомобиль йўлларининг қанча қисми талабга жавоб бермаслигини маълум қилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь—октябрь ойлари давомида 7 минг 636 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. Шундан 1 минг 931 таси ўлим билан якун топган. Айнан йўл инфратузилмаси тўғри ташкил этилмагани оқибатида 3 минг 980 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Йўлларнинг талабга жавоб бермаслиги йўл-транспорт ҳодисаларининг 52 фоизини ташкил этади.

«Бу каби ҳолатлар асосан пиёдалар ўтиш йўлагининг тўғри ташкил этилмагани, велойўлакларнинг мавжуд эмаслиги, йўлни иккига ажратувчи тўсиқлар ўрнатилмагани, йўлларнинг ёритилмагани, пиёдалар ҳаракатини чекловчи тўсиқлар ўрнатилмагани ҳамда йўлнинг ўтказувчанлиги транспорт оқимига мослаштирмагани каби сабаблар туфайли юзага келган. Кўпгина ҳудудларда ер ости ва ер усти пиёдалар ўтиш жойи ташкил этилмаган», — дейди Бекмурод Абдуллаев.

Шунингдек, айнан инсон омили билан боғлиқ 3 минг 656 та йўл транспорт ҳодисаси содир этилган. Бунда ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликка риоя этмаслиги, ҳайдовчининг тажрибасизлиги, пиёдаларга йўл бермаслик, светофор ва йўл белгиларига риоя қилмаслик каби ҳолатлар ҳам сабаб бўлган.

Полковникнинг таъкидлашича, бирорта йўл транспорт ҳодисаси ё жароҳатсиз ёки ўлим ҳолатларисиз тугамаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркиядаги зилзила ортидан яна 6 та давлатда ер қимирлаши юз берди (видео)
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон телефон орқали мулоқот қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди