• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Эндокринологга мурожаат қилиш вақти келганидан дарак берувчи 7 аломат

    Терининг қуриши, сочларнинг заифлашуви, доимий чарчоқ ва уйқусизлик — кўпинча буларнинг барчасини стресс, совуқ об-ҳаво ва қуёш етишмаслиги билан боғланади. Аммо бу аломатлар қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларни кўрсатиши мумкин, деб ёзади The Voice Mag.

    Фото: Pinterest

    Фото: Pinterest

    Қалқонсимон безнинг асосий вазифаси тироксин, трииодотиронин ва тирокалситонин гормонларини ишлаб чиқаришдир. Улар метаболизмнинг барча турларига таъсир қилади. Қалқонсимон безнинг иши бузилган бўлса, организмдаги барча тизимлар азобланади. Бу дарҳол ташқи кўриниш ва ҳиссий ҳолатга таъсир қилади, чунки безнинг фаолияти марказий асаб тизими билан чамбарчас боғлиқ.

    Аёллар беқарор гормонал даражалар туфайли қалқонсимон без касалликларидан кўпроқ азоб чекади: ҳайз даври, ҳомиладорлик, эмизиш каби. Шунинг учун йилига камида бир марта гормонлар даражасини текшириш муҳимдир. Профилактик текширувларни ўтказишдан ташқари, қуйидаги белгилар мавжуд бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

    Вазн ортиши ёки камайиши ва шиш пайдо бўлиши

    Рацион ва жисмоний фаоллик ўзгармаса ҳам вазн ортиши ёки камайиши кузатилмоқдами? Қўшимча килограмм ёки унинг етишмаслиги, кучли шиш қалқонсимон без билан боғлиқ муаммолар ҳақида сигнал бўлиши мумкин. Улар туфайли метаболизм секинлашади ёки тезлашади, овқат ҳазм қилиш бузилади.

    Сочлар қуриши, тўкилиши, тери ранги хиралашиши

    Қалқонсимон без касалликларининг аниқ ташқи белгилари тери ва сочларда яққол намоён бўлади. Шунинг учун қалқонсимон гормонлар ишлаб чиқаришнинг камайиши ва гормонал етишмовчилик юзага келганда, сочлар қурийди ва тўкила бошайди. Тери қуруқлик ва қичишишдан азият чекади, ёриқлар пайдо бўлиши мумкин, айниқса товон ва тирсаклар соҳасида. Косметолог ёки трихологга боришдан олдин эндокринологга ташриф буюриш тавсия этилади.

    Ҳайз циклнинг бузилиши

    Гормонал етишмовчилик ҳайз даврининг бузилишига ва бу бепуштликка олиб келиши мумкин. Масалан, гипотиреоз пролактин даражасини ўзгартириши мумкин, бу эса репродуктив функциянинг бузилишига олиб келади. Бепуштликни даволашдан олдин қалқонсимон безнинг ҳолатини текшириш керак.

    Мушак ва бўғимларда оғриқ

    Мушаклардаги кучсизлик, қўл ва оёқда оғриқлар бўлса, бу шифокорга мурожаат қилиш учун сабабдир. Организм бўйлаб бундай ноқулайлик туғдириши мумкин бўлган туннел синдроми кўпинча қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларга ҳамроҳ бўлади.

    Ичак касалликлари

    Қаттиқ ич қотиши ёки диарея каби муаммолар қалқонсимон безнинг дисфункциясига боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай белгилар билан гастроэнтеролог эндокринолог билан маслаҳатлашишни тавсия қилиши мумкин.

    Бўйин соҳасидаги ноқулайлик

    Агар ушбу аломатлардан бирини сезсангиз, шифокорга мурожаат қилишни унутманг:

    • ютиниш пайтида томоқдаги шиш ҳисси;
    • бўйинда бўғилиш ҳисси;
    • жағ ёки қулоққа бериши мумкин бўлган бўйиннинг олд қисмидаги оғриқ;
    • овознинг хириллаши, терлаш ва йўтал.
    Ушбу белгилар қалқонсимон без билан боғлиқ муаммоларни ва ҳатто унда ўсма шаклланиш мавжудлигини кўрсатиши мумкин. Мутахассисга ўз вақтида мурожаат қилиш билан қалқонсимон без касалликларини муваффақиятли даволаш ёки назорат қилиш мумкин.

    Кайфиятнинг кескин ўзгариши, ортиқча ишлаш, асабийлашиш 

    Гипотиреозда чарчоқ, уйқучанлик, диққатни жамлай олмаслик ва кетма-кет бир неча кун бир хил режимда ишлай олмаслик кузатилади. Депрессияга ўхшаш ҳолат қалқонсимон без касаллиги ҳақида сигнал бўлиши мумкин.

    Агар ташвиш, ваҳима ҳужумлари, кайфият ўзгариши, асабийлашиш кузатилса, шифокор гипертиреоз борлигидан шубҳаланиши мумкин. Ушбу касалликда тироксин, трииодотиронин гормонлари миқдори кўпаяди. Бу шошилинч даволанишни талаб қиладиган жуда жиддий касалликдир.

    Қалқонсимон безни қандай қилиб соғлом сақлаш мумкин?

    Албатта, соғлом турмуш тарзини олиб бориш лозим: сифатли уйқу, спорт билан шуғулланиш, чекишни ташлаш ва мутахассислар томонидан профилактик текширувлар.

    Ёдга бой овқатлар истеъмол қилиш тавсия этилади — бу қалқонсимон без гормонларининг бир қисмидир. Ёд танқислигининг олдини олиш учун рационга денгиз маҳсулотлари, балиқ ва тухумларни киритиш мумкин.

    Ҳар йили қалқонсимон гормонлар даражасини текширишни унутмаслик лозим. Ҳатто кичик ўзгаришлар ҳам бутун организмга салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    • Қалқонсимон безни уй шароитида қандай текшириш мумкин?
    • Организмда ёд танқислигини қандай аниқлаш мумкин?
    • Тугунли буқоқ нима ва қандай вазиятда қалқонсимон безни олиб ташлаш буюрилади?

    06.12.2022, 21:58   Изоҳ (0)   19427
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Иммунитет тизимига ёрдам: соғлом бўлиш учун совуқда амал қилиш тавсия этиладиган 5 та қоида

    05.12.2022, 18:21

    Билиб қўйган яхши: шамоллашни қандай қилиб тезда даволаш мумкин?

    05.12.2022, 12:52

    Совуқ об-ҳаво инсон организмига қандай таъсир ўтказади?

    03.12.2022, 17:52

    Қотиб ухланг: нима учун чуқур уйқу муҳим ва унинг сифатини қандай яхшилаш керак?

    02.12.2022, 21:50

    Тишларни тозалашда деярли ҳамма йўл қўядиган 8 та хато

    02.12.2022, 19:39

    Ҳамма шоколадни нотўғри истеъмол қилади: Мутахассис қандай хатолар ширинлик таъмини бузишини маълум қилди

    02.12.2022, 15:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.