Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Реал» ва Бразилия терма жамоаси аъзоси Винисиус Жуниор Nike компаниясининг унга муносабатидан норози ва шартномани бекор қилмоқчи.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Винисиус Америка компанияси унга етарлича баҳо бермаяпти деб ҳисоблайди, хабар беради AS. Шу сабабли 22 ёшли футболчи Nike билан 2028 йилга қадар мўлжалланган шартномани бекор қилмоқчи.

Футболчининг эътирозига асосий сабаб, Жаҳон Чемпионати учун Nike томонидан тайёрланган реклама ролиги бўлди. Nike Бразилиянинг техник ҳамкори ҳисобланади ва ЖЧ—2022 учун улар асосий эътиборни Родриго Гоэс ва Ришарлисонга қаратди.

«Тоттенҳэм» форварди Nike’нинг ЖЧ—2022 учун янги либослар тақдимотида асосий юзга айланди.

Винисиус мундиалда янги коллекциядан фойдаланмасдан, аввалги коллекцияга тегишли бўлган Мерcurиал бутсаларида тўп сурмоқда.

Nike бразилиялик футболчи билан 9 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж