Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентда ноқулай об-ҳаво сабаб автобуслар оралиқ интервал вақтлари ортиши мумкин. Бу ҳақда «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Дилзода Ҳамиджонова / «Дарё»

Фото: Дилзода Ҳамиджонова / «Дарё»

Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситалари ҳаракатланишида ноқулайликлар юзага келиши сабабли айрим автобус йўналишларидаги қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкин.

«Об-ҳавонинг кескин ўзгаргани, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлгани сабабли барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларида, айниқса, қишга мўлжалланган шиналарга эга бўлмаган транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни, тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Пойтахтда 4 декабрь куни қор ёға бошлаганди. «Ўзгидромет» маълумотига кўра, 5 декабрь куни ҳам қор ёғиши давом этади, йўлларда яхмалак юзага келади.

Мавзуга доир: Тошкентдаги газ заправкалари вақтинчалик ёпилмоқда

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?