Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати шаҳарда газ босими пасайиб кетиши юзасидан маълумот берди.
Таъкидланишича, об-ҳаво ҳарорати кескин пасайгани сабабли, Тошкентнинг айрим ҳудудларида газ ва иссиқлик таъминотида узилишлар кузатилмоқда. Коммунал хизматлар мавжуд газ захирасини барча истеъмолчилар орасида тенг тақсимлашга уринишга қарамай, ресурслар етишмаяпти.
Иложи борича кўпроқ хонадонларни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шохобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилмоқда, — дейилади ҳокимлик хабарида.Қайд этилишича, шаҳар маъмурияти муаммоларни бартараф этиш устида ишламоқда, коммунал соҳа ходимлари эса ишларини давом эттирмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистонда газ заправкалар бир неча кун ишламаслиги ҳақидаги хабарлар рад этилган эди.
Изоҳ (0)