Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12190.01
    • RUB 126.91
    • EUR 12987.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +27°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    «ИИВ вакиллари муаммони прокуратурага юклаб, жамоатчиликни чалғитибди» — ўз погонини юлиб, аёлни қасддан айбдор қилмоқчи бўлган ИИБ ходими воқеаси юзасидан ҳуқуқшунос фикрлари

    05.12.2022, 09:14 11567

    Май ойида Самарқанд вилояти ИИБ ходими погонини ўзи юлиб олиб, қасддан аёлни айбдор қилишга уринган ва шунга қарамай ходим ҳали ҳамон тизимда ишламоқда. Ҳолатга ИИВ изоҳ берар экан, ходимнинг ушбу хатти-ҳаракатлари юзасидан ўтказилган хизмат текшируви натижасини прокуратура кўриб чиққани ва ҳеч қандай эътироз бўлмагани боис шу қарорга келингани маълум қилинган эди.

    «Дарё» колумнисти, ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев воқеа тафсилотлари ва масъулларнинг изоҳи қонунчиликка қай даражада мувофиқлиги юзасидан ўз фикрларини баён қилди:

    Мана бу видеода матбуот анжуманида журналистлар томонидан берилган саволга ИИВ мутасаддилари аравани қуруқ олиб қочишибди. Саволда ўз погонини юлиб, бу ҳолатни бошқа фуқарога тўнкамоқчи бўлган ички ишлар ходимига қандай чора кўрилгани сўралган.

    ИИВ вакилларидан бири қўлидаги маълумотдан воқеалар кетма-кетлигини бирин-кетин ўқишни бошлади. Якунда ҳужжатлар прокуратурага топширилгани ва ички ишлар органи ходими билан можарога борган аёлнинг жиноий жавобгарликка тортилгани айтилди. «Погонюлар» ходимга эса ҳеч қандай чора кўрилмабди ва у ҳозир ўз ишини давом эттираётган экан. Журналистлар ходимга нима учун чора кўрилмаганини қайта-қайта сўради. ИИВ вакиллари бу бўйича ҳужжатлар ўша пайтда прокуратурага топширилганини ва вазиятга улар баҳо беришини, прокуратурадан маълумот олиб, қўшимча аниқлик киритилишини билдирди.

    Прокуратуранинг иши — ҳолат юзасидан жиноят аломатлари бўлса, жиноий иш қўзғатиш ва давлат айбловини амалга ошириш, бу орқали жазо муқаррарлигини таъминлаш. Айтмоқчи бўлганим, агар ходимга жиноят иши қўзғатилмаган бўлса, демак унинг тақдири прокуратуранинг ваколатидан ташқарида бўлади. Бундай ҳолатларда меҳнат қонунчилигига кўра ходимга нисбатан унинг ножўя хатти-ҳаракатлари учун интизомий жазо қўллаш, шу жумладан, уни интизомий жазо сифатида ишдан бўшатиш уни ишга қабул қилган иш берувчи томонидан амалга оширилади. Яъни, нега барибир ходим ишдан бўшатилмаган?

    Аслида «погонюлар» ходимнинг ўша иши иши ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат ҳисобланади. Камида шундай. Президентнинг ПҚ-3413-сонли қарори билан тасдиқланган «Ички ишлар органларининг интизом устави»нинг 48-бандига кўра, одоб-ахлоқ қоидаларини қўпол равишда бузиш ички ишлар органи ходими шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракат содир этиш ҳисобланади. Бошқа фуқароларни атайин айбдор қилиш мақсадида ўз погонини юлиб ташлаш одоб-ахлоқ қоидаларини қўпол даражада бузиш бўлмай нима?

    Ўзбекистон «Ички ишлар органлари тўғрисида»ги қонунининг 32-моддасига асосан ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этиши уни хизматдан бўшатишга асос бўлади. Ходим ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этса, унинг ишдан кетишига оид юқоридаги талаблар президентнинг қарори билан тасдиқланган «Ички ишлар органларида хизматни ўташ тўғрисида»ги низомнинг 144-банди «к» кичик бандида ҳам келтириб ўтилган.

    Мазкур низомнинг 151-бандига биноан подполковник махсус унвонигача бўлган ходимларни хизматдан бўшатиш ички ишлар вазири ёки хизматга қабул қилиш ваколатига эга бошлиқнинг буйруғи билан амалга оширилади. Шунга кўра, ходимнинг ишдан олиниши ёки олинмаслигига прокуратуранинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

    Афсуски, сўнгги пайтларда жойларда ички ишлар ходимларини арзимаган сабаблар билан тизим шаънига путур етказди, деб ишдан бўшатиб ташлаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бироқ ҳозирги кейсга келганда яққол шармандагарчилик учун ходимга бундай чора кўрилмагани «ўртада нимадир бор-ов» деган шубҳа-гумонларни туғдирмоқда.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда ўзбекистонлик сохта валютафурушлар қўлга олинди

    Бугун, 18:05

    Ўзбекистон—Қозоғистон: Юк ташиш соҳасидаги долзарб масалалар ва режалар муҳокама қилинди

    Бугун, 18:00
    Reklama

    Беларусда қолган “Вагнер” ёлланма ҳарбийлари сони маълум қилинди 

    Бугун, 17:35

    Украина Курскдаги федерал хавфсизлик хизмати қароргоҳига дрон учирди (видео)

    Бугун, 16:42

    Ханчжоу—2022. Диёра Келдиёрова олтин медални қўлга киритди

    Бугун, 15:15

    Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида курсантлар қасамёд қабул қилди (фото)

    Бугун, 15:11

    Шавкат Мирзиёев Италия собиқ президенти Жоржо Наполитано вафоти муносабати таъзия йўллади

    Бугун, 14:20

    Ханчжоу—2022. Академик эшкак эшиш бўйича мусобақаларда медаллар, стол теннисида омадсизлик. Ўзбекистон вакилларининг Осиё ўйинларидаги натижалари

    Бугун, 14:19

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг 15-партияси Ўзбекистонга олиб келинди

    Бугун, 13:25

    Ўзбекистондаги мактабларга “ташвиш” тугмалари ўрнатилди

    Бугун, 13:06

    Наманган вилоятида болалар заҳарлангани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Бугун, 11:48

    Тавсия этамиз

    “Биринчи рақамли давлат душмани”: Атлантика узра ёлғиз парвоз, ўлган ўғил учун тўлов ва нацистлар қарамоғига тушган афсонавий учувчи — Чарльз Линдберг тарихи

    22:00 / 23.09.2023

    “Касалланган болаларнинг 143 нафари тузалган”. Вазир ўринбосари Намангандаги заҳарланган болалар сонига аниқлик киритди

    15:00 / 23.09.2023

    Бош вазир истеъфосини талаб қилаётганлар, сотувга чиққан iPhone 15, АҚШга келаётган рекорд даражадаги мигрантлар — 22 сентябрь суратлари

    22:00 / 22.09.2023

    “Док-1 Макс” иши: 33 минг доллар олди-бердисида воситачилик қилгани айтилган айбланувчига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланди

    15:00 / 22.09.2023

    МОЛИЯ

    Пул

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Олтинга инвестиция киритиш ишончлими?

    20:00 / 21.09.2023

    Ўзбекистон уран қазиб олиш бўйича дунёда 5-ўринда. Асосий кўрсаткичлар

    16:00 / 15.09.2023

    Меҳнат дафтарчаси йўқолса, қандай қилиб пенсияга чиқиш мумкинлиги тушунтирилди

    14:00 / 09.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Ўзбекистонликлар Германияга 6 та соҳа бўйича ишга таклиф қилинмоқда. Маош — 2,4 минг евро

    22:00 / 23.09.2023

    Грецияда қўйлар 100 килограмм нашани еб қўйди

    17:00 / 23.09.2023

    “Дори воситалари ёки овқатдан заҳарланиш эмас” — Элмира Боситхонова Чустдаги воқеа ҳақида

    13:00 / 23.09.2023

    Туркияда ўзбекистонлик аёл бўғизлаб ўлдирилди (видео)

    12:00 / 23.09.2023

    Саудия Профессионал Лигаси. “Ан-Насср” 7 та гол урилган ўйинда “Ал-Аҳли” устидан ғалаба қозонди, Роналдудан дубль (видео)

    01:00 / 23.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    Нимани қидирамиз?