• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Метан заправкаларда инқироз — душанба оғир ўтади, ваъда ваъдалигича қолди

    Ўзбекистонда қиш фаслининг дастлабки кунлариданоқ ҳарорат минус даражага тушиб кетди. Оқибатда газ қуйиш шохобчаларида ҳар йилгидан ҳам кўра оғирроқ ҳолат кузатилмоқда. Бир неча ой аввал шохобчаларда турнақатор навбатлар кузатилган бўлса, бугунга келиб уларнинг фаолияти умуман тўхтатиб қўйилмоқда.

    Масала хаспўшланмоқда

    Фото: «Ҳудудгазтаъминот»

    Масъуллар ҳолатни «ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши муносабати билан айрим ҳудудларда АГҚКШ жадвалларига ўзгартиришлар киритилмоқда. Бундай чоралар мамлакатимиз аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларини, жумладан, дам олиш кунларида узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётгани» билан баҳоламоқда. Шунингдек, «истеъмолчилардан ушбу ҳолатни тушунган ҳолда қабул қилишни ва табиий газдан оқилона фойдаланишни» сўрашмоқда.

    «Ҳудудгазтаъминот» газ заправкалар бир неча кун ишламаслиги ҳақидаги хабарларни рад этгандан ҳеч қанча вақт ўтмай Тошкент шаҳар ҳокимлиги жамоат транспорт воситаларига хизмат кўрсатадиган шохобчалардан ташқари, қолган барча автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилишини эълон қилди.

    Калаванинг учи қаерда?

    Энергетика вазирлиги табиий газ қазиб чиқариш ҳажмлари йилдан йилга камайиб бораётганини айтмоқда. Аниқроғи, ўтган 11 ойи давомида режага нисбатан 5,8 фоизга кам табиий газ қазиб чиқарилган.

    «Ўзбекнефтегаз» бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг айтишича, Қашқадарёнинг Муборак газ конидаги 40 йиллик, Шўртан газ конидаги 70 фоиз захиралар қазиб олиб бўлинган.

    Жаноб Меҳриддин Абдуллаев «Ўзбекнефтегаз»га тегишли конларгагина жавоб бериши ҳисобга олинса, масала тушунарли. Қизиқ жиҳати, энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев ёпиқ қарорлар билан хусусий секторга бериб юборилган конлардан ҳатто ортиғи билан газ қазиб олинаётганини маълум қилган эди. Шунингдек, у тақчилликни бартараф этиш мақсадида газ экспорти тўхтатилгани ва импорт ҳажми 20 фоизга оширилганини урғулаганди. Ҳақли савол туғилади: шунча газ қани?

    Ваъда бажарилмади!

    Ноябрь ойи ўрталарида бўлиб ўтган матбуот анжуманида энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев тез кунда чекловлар масаласи 80 фоизга ҳал бўлишини алоҳида таъкидлаган эди.

    «Бунинг учун табиий газ ва электр энергияси экспорти тўхтатилди. Ташқи импорт 20 фоизга оширилди. Бугунги кундаги узилишлар 8-10 соатлаб токни ўчиришга сабаб бўлолмайди», — деган эди у.

    Мазкур тадбирда сўз олган «Ўзбекнефтгаз» бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев эса GTL компаниясидаги ишлаб чиқариш 50 фоизга камайтирилиб, қолган газ аҳолига берилиши режалаштирилаётганини маълум қилганди.

    Афсуски, масъуллар айтганидек ҳолат ўнгланмади.

    Фаоллар газ шохобчалари фаолиятига қўйилаётган узоқ муддатли чекловлар жамоат транспортига жиддий таъсир қилиши ва ўз ўрнида аҳолига қатнов даврида қийинчиликлар туғдиришига урғу бермоқда.

    Иқтисодчи ва блогер Отабек Бакиров душанба куни «оғир бўлиши»ни айтмоқда:

    Отабек Бакиров

    Отабек Бакиров
    Фото: «Дарё»
    Пойтахтда автомобилларга газ қуйиш шоҳобчалари вақтинчалик ёпилиши эртага шаҳар транспорти ва қатор соҳаларда жиддий муаммоларни яратади.

    Фуқароларнинг ишхона ва офисларга қатнови, мактаб ва боғчаларга болаларнинг етиб олиши ва уйга қайтиши, афсуски, асосан шахсий транспорт ва такси хизматларига боғланиб қолган.

    Вилоятларда, пойтахт атрофидаги Зангиота, Тошкент, Қибрай туманларида газ таъминотида узилишлар кечаданоқ бошланган эди. Бугун кун давомида аҳвол янада оғирлашди.

    Газ қазиб олиш кескин камайиб кетгани яширилаётгани йўқ. Газнинг жисмонан бўлмаслиги, популистик қарор теплица ё заправка орасида эмаслигини ўз кўзимиз билан кўриш бунчалар тез юз беришини, тўғриси, ўзим ҳам кутмагандим.

    Прогнозларда ҳароратнинг янада совиши ва совуқ ҳарорат камида ўн кун сақланиб қолиши айтилмоқда.

    Депутат Расул Кушербоев эса Метан заправкалардаги турнақатор навбатлар энергетика соҳамизнинг асл аҳволини кўрсатаётгани ва бу оғир аҳволда иш берувчилардан ходимларга енгиллик қилишларини сўрамоқда:

    Расул Кушербоев

    Расул Кушербоев
    «Дарё»
    Ўзим ҳам энергетика соҳасини шу аҳволга солиб, иссиқ кабинетларда кофе ичиб ўтирган нўноқ раҳбарлардан қаттиқ норозиман.

    Вазиятни шу даражага олиб келган, газ конларимизни сув текинга бериб юбориб, ўзлари  виллаларда дам олиб юрганлар унутмасин: ҳар бир юртдошимиз чекаётган азияти учун вақти келиб улар, албатта, жавоб беришади.

    Иш берувчилар учун сигнал: бу ҳафта оғир бўлади!

    Жамоат транспорти қониқарсиз аҳволда турган вақтда, асосий ёнилғи тури сифатида метан газдан фойдаланишга ўтган транспорт воситалари соатлаб, балки суткалаб газга навбат кутиб қолмоқда. Айрим ҳайдовчилар бу совуқда газдан умидини узиб қўл силтаб ҳам қўйишди: уларгаям соғлиқ керак.

    Бу шароитда энг кўп азият чекадиганлар бу — жамоат транспортида ишга қатнаб ишловчи ишчилар ҳисобланади.

    Жамоат транспорти йўқ, бори ҳам тиқилинч, таксилар нархи ошиб кетган, қатнов камлиги сабаб ушбу ҳафтада кўпчилик ишчилар ишга боришда кутилмаган қийинчиликларга дуч келишади.

    Шу боис иш берувчилар, раҳбарлар ўз ишчиларининг реал шароитидан келиб чиқиб уларга маълум имтиёзлар бериши шарт, деб ҳисоблайман. Масалан, уларнинг ишга кеч қолиб келиши, кела олмаслиги ёки ишдан эрта кетишини енгиб бўлмас шароит таъсиридаги ҳолат сифатида баҳолаб, бу учун ҳеч қандай жазо берилмаслиги керак.

    Аксинча ишчиларга айни шундай кунларда шароит яратиб, уларни қўллаб-қувватлаш зарур.

    Ўйлаймизки, виждони бор, ишчиларига ғамхўр ҳар бир раҳбар мана шундай йўл тутади.

    На илож, энергетикамизнинг аҳволи иссиқ ва шоҳона шароитда яшовчи раҳбарлар томонидан кўзбўямачи рақамлар, яширин келишувлар сабаб шу даражага тушириб қўйилганидан кейин унинг жабрини оддий ишчилар тортади, албатта.

    Дарвоқе, энергетика соҳаси фақат Энергетика вазирлиги томонидан бошқарилмайди. Эътирозларимиз уни кўзга кўринмас бошқариб, ботқоққа ботирганларга.

    Troll.uz собиқ энергетика вазири Алишер Султоновнинг «Газимиз учта Ўзбекистонни боқа олади» деган гапларини ҳозирда табиий газ етишмаётганини таъкидлаётган масъулларга эслатмоқда.

    Фото: «Дарё»

    «Ҳалиям ҳозир шу одам вазир эмас…», ҳолатни изоҳлаган тармоқ вакили.

    05.12.2022, 08:30   Изоҳ (0)   52921
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда зилзила қайд этилди

    05.12.2022, 08:19

    Тошкентдаги газ заправкалари вақтинчалик ёпилмоқда

    04.12.2022, 23:33

    Ўзбекистонда газ заправкалар бир неча кун ишламаслиги ҳақидаги хабарлар рад этилди

    04.12.2022, 19:31

    «Беруний» метросида поезд носозлик сабаб тўхтаб қолди (видео)

    04.12.2022, 19:25

    Ўзбекистон ва Россия ҳукумати раҳбарлари ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган ўндан ортиқ ҳужжатни имзолади

    04.12.2022, 18:42

    Самарқандда ҳам айрим кўчаларда транспорт тезлиги 60 километргача чекланиши мумкин

    04.12.2022, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Ли Же Мёнгни Жанубий Корея янги президенти этиб сайлангани билан табриклади

    Ўзбекистон | 4 июн, 12:40

    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани!

    Реклама | 4 июн, 12:00

    Қашқадарёда собиқ ИИБ ходими пичоқлаб ўлдирилди

    Ўзбекистон | 4 июн, 12:32

    АҚШ айрим хорижий амалдорларга виза чекловларини жорий этди

    Дунё | 4 июн, 12:27

    Қуёш фаоллиги Илон Маскнинг орбитадаги қурилмаларига таҳдид солмоқда

    Дунё | 4 июн, 12:17

    Арнольд Шварценеггер “ўрта ёш инқирози”ни енгиш учун уйида мини-зоопарк ташкиллаштирди

    Лайфстайл | 4 июн, 12:12

    Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақид...

    Реклама | 4 июн, 10:38

    “Барселона” УЕФА томонидан жазоланиши мумкин

    Спорт | 4 июн, 12:05

    АҚШ Суриядаги ҳарбий базаларининг аксариятини ёпади

    Дунё | 4 июн, 11:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.