Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ҳудудгазтаъминот» ҳаво ҳарорати кескин пасайиши туфайли газ истеъмоли сезиларли даражада ошгани сабаб бу масалада расмий баёнот билан чиқди.

Фото: «Дарё» / Муножот Адилова

Фото: «Дарё» / Муножот Адилова

Қайд этилишича, 4 декабрь куни мамлакат аҳолисига (3,9 миллиондан ортиқ истеъмолчи) 68 миллион куб метр (2021 йилнинг шу кунидаги кўрсаткич — 55,8 миллион куб метрдан 21 фоизга кўп) газ етказиб берилди. Шунга қарамай, 516 та маҳаллада ёки 79 мингта истеъмолчида газ босими пасайгани кузатилмоқда, 14 мингтасида эса газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш учун «Ҳудудгазтаъминот» акциядорлик жамиятига 10 мингдан ортиқ соҳа ходимлари жалб этилган бўлиб, улар МФЙлар доирасида муаммоларни ҳал этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Хусусан, «Бинокор» ва «Бектемир» газ тақсимлаш станцияларида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу Тошкентнинг Чилонзор, Миробод ва Сергели тумани аҳолисига газ таъминотини меъёрлаштириш имконини беради.

«Ўзтрансгаз» АЖ мутахассислари билан биргаликда Янгийўл тумани аҳолисининг газ таъминотини яхшилаш масалалари ҳал этилмоқда. Хусусан, Зафаробод кўчаси бўйидаги «Янгийўл» МФЙда 30 та хонадонда муаммо ҳал этилди, «Чаманзор» МФЙда ишлар давом этмоқда.

Пойтахтдаги газ қуйиш шохобчалари иш жадвалига ўзгартиришлар киритилди, жамоат ва бошқа ижтимоий аҳамиятга эга транспорт воситаларига ёнилғи қуйиш тунги вақтда амалга оширилмоқда.

«Фурсатдан фойдаланиб, барча истеъмолчиларни зангори ёқилғи билан таъминлаш мақсадида ‘Ҳудудгазтаъминот’ АЖ фуқароларни табиий газдан оқилона фойдаланишга, фақат энг зарур газ истеъмол қилувчи ускуналарнигина ишга туширишга, уйдан чиқаётганда имкон қадар иситиш мосламаларида ҳароратни пасайтиришга чақиради», — дейилади баёнотда.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж