Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германия жануби-ғарбидаги Иллеркирхберг шаҳрида номаълум эркак мактаб ўқувчиларига ҳужум қилди. Бу ҳақда «Reuters» хабар берди.

Фото: Bild.de

Фото: Bild.de
Маълумотларга кўра, эркак мактабга кетаётган икки ўқувчига ҳужум қилиб, уларга оғир тан жароҳати етказган. Гувоҳлар дарҳол полиция ва қутқарув хизматини чақирган. Улар жабрланган 13 ва 14 ёшли қизларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб, касалхонага олиб кетган.

Таъкидланишича, жиноятчи турар жой биносига яширинган, полиция гумондор жойлашган бинони қуршаб олган. Болалар ва жиноятчи бир-бирини танийдими ёки йўқми номаълум. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

3 ноябрь куни Қуддуснинг Эски шаҳар қисмида пичоқ билан қуролланган номаълум шахс Исроил чегара полицияси ходимларига ҳужум қилганди, оқибатда 3 офицер яраланган. 21 ноябрь куни Грозний марказида полициячи пичоқлаб ўлдирилган, ҳужумчи эса отиб ташланганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди