Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ Миллий разведка директори Эврил Хейнс рус ҳарбийлари Украинадаги урушда ўқ-дориларни Россия мудофаа саноати ишлаб чиқараётганига нисбатан тезроқ ишлатаётганини айтди. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

«Аниқ қиймат ҳақида маълумот бера олмайман. Аммо рус ҳарбийлари урушда ўқ-дориларни жуда тез тугатмоқда, бу жуда ғайриоддий. Россия ҳозирги босқичда урушда ишлатаётган ўқларни мустақил равишда ишлаб чиқаришга қодир эмаслигига ишонамиз. Демак, бу қийин вазифа эканини билдиради», — дейди Хейнс.

АҚШ разведкасининг фикрича, ўқ-дориларни сарфлашнинг бундай даражаси Россия ҳукуматини бошқа давлатлар, жумладан Шимолий Корея ва Эрондан ҳарбий ёрдам сўрашга мажбур қилади.

Пентагон ноябрь ойида Россия қўшинлари Украинадаги уруш пайтида кунига 20 мингтагача артиллерия ўқини ишлатгани ҳақида хабар берганди.

Эврил Хейнс аввалроқ Украинадаги жанговар ҳаракатлар суръати пасайганини маълум қилганди. АҚШ разведкаси Россия ва Украина томонлари қишдан кейинги қарши ҳужумга тайёргарлик кўриш мақсадида захираларни қайта тўлдиришга интилаётганини таъкидлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар