Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бухоро вилояти Ромитан туманида Мажбурий ижро бюросига келиб тушган ҳужжатга асосан катта миқдордаги пул давлат ҳисобига ўтказилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати «Дарё»га хабар қилди.

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Фото: Мажбурий ижро бюроси

Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судининг 5 октябрдаги ижро ҳужжатига асосан Д.I.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Иш бўйича ашёвий далил деб эътироф этилган 8 миллион 417 минг 500 рублни давлат эгалигига ўтказиш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, жиноят иши бўйичаашёвий далил деб эътироф этилган Россия рубллари хорижий валютани сотиш кунидаги курс бўйича 1 миллиард 538 миллион 129 минг 775 сўмга конвертация қилинган.

Маблағ давлат эгалигига ўтказилган ва ҳужжат ижроси таъминланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?