Ижтимоий тармоқларда Самарқандда мактаб директори ўринбосари калтаклангани айтилган хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот котиби маълумот берди.
Аниқланишича, 17 ноябрь куни Тойлоқ туманидаги 6-сон умумтаълим мактаби ўқувчиси — 2007 йилда М.Д. дарс вақтида ручкани синфдошига қарата отган. Ручка унинг синфдоши — 2007 йилда туғилган Х.Н.нинг кўзига тегиб, жароҳат етказган.
Ўқувчи шифохонага олиб борилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолатдан хабар топган вояга етмаган Х.Н.нинг онаси — Тойлоқ тумани «Давлатобод» маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган V.Ш. умумтаълим мактабига бориб, мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари билан тортишиб, қизининг шу аҳволга тушишига уни сабабчи қилиб кўрсатиб, турли жойларига уриб, жароҳат етказган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Тойлоқ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)