Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида 2 декабрь соат 8:00 дан 3 декабрь соат 8:00 гача бўлган вақт оралиғида ҳаво ҳарорати -16,2 даражагача совуқ бўлди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» мутахассиси Эркин Абдулаҳатов хабар берди.
Қайд этилишича, Нукус кузатувлар тарихида айнан 3 декабрь санаси учун энг совуқ кун 1944 йил 3 декабрда рўйхатга олинган. Ўшанда ҳаво ҳарорати -22 даражагача пасайган.
2 декабрь куни эса Ўзбекистонда энг паст ҳаво ҳарорати -18,9 даража совуққача пасайган. Маълумотларга кўра, 4 декабрь куни кундузи Бухоро ва Навоий, куннинг иккинчи ярмида Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилояти ҳудудларида қор ёғади. Бошқа вилоятларда ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушади.
Пойтахт Тошкентда кечга томон қор ёғиши прогноз қилинмоқда. Ҳарорат шимолда -20 даражага совуқ, жанубий вилоятларда +2 +7 даража, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент ва водий вилоятларида +0 +5 даража илиқ бўлиши маълум қилинган.
Изоҳ (0)