Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фермер хўжалиги ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Чироқчи туман бўлими томонидан туман кадастр бўлими ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «Мустақиллик» МФЙдаги «Б.Ж.» фермер хўжалигига «Пахта-ғаллачилик» ва «Чорвачилик-боғдорчилик» йўналиши учун ижарага берилган ер майдонининг 48 сотихини 4 нафар фуқаро ўзбошимчалик билан эгаллаб олиб, уй-жой қураётгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)