Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги 48 та турар ва нотурар жой объектлари бузилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Тошкент вилояти ҳокимининг «Тошкент тумани ҳудудида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тўғрисида»ги, шунингдек, Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг тегишли қарорлари билан Тошкент туманининг чегара ҳудудида жойлашган 48 та турар ва нотурар жой объектлари бузилмоқда.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Чегарани мустаҳкамлаш, муҳофазасини таъминлаш мақсадида мазкур ҳудудда муҳандислик иншоотлари, тўсиқлар, чегара йўллари, кўприклар ва бошқа объектлар бунёд этилади.

Мулкдорларга зарарни қоплаш мақсадида 66 миллиард сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди