Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг Приморск ўлкасида МиГ-31 қирувчи-тутувчи самолёти ҳалокатга учради, деб ёзмоқда «ТАСС» фавқулодда хизматларга таяниб.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Самолёт ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай Алексеевка қишлоғи яқинидаги ўрмонга (Владивостокдан 65 километр узоқликда) қулаган. Экипаж парашютдан сакрашга улгурган, учувчиларнинг аҳволи ҳозирча номаълум. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати қирувчи самолёт ҳалокатга учраганини тасдиқлади. «Самолётда ўқ-дорилар бўлмаган. У кимсасиз жойга қулаган, ерда ҳеч қандай вайронагарчилик йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин», — дейилади туман хабарида.

Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан бери жангларга алоқадор бўлмаган тарзда Россия ҳарбий авиациясининг ўнта самолёти ҳалокатга учради, деб ёзганди The Bell октябрь ойи ўрталарида.

Октябрь ойида Краснодар ўлкасининг Ейск шаҳрида Су-34 бомбардимончи самолёти тўққиз қаватли бино ёнида қулаб, 15 киши ҳалок бўлганди. Бир неча кундан кейин Су-30СМ қирувчиси Иркуцкдаги икки қаватли уйга қулаб тушди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича судланган Полат Шамшетов тергов ҳибсхонасида вафот этди
Дунё
Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Дунё
Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль