Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Коронавирус пандемиясидан сўнг бир қанча ташкилотлар масофадан ишлаш имкониятига эга бўлди, аммо баъзи компания ходимлари ҳафтада беш кун офисга боради. Иш вақтида, албатта, турли хил егуликлар истеъмол қилади. Аммо ҳамма ҳам тўғри овқатланадими? Marie Claire нашри офис ходимлари овқатланишда доимо йўл қўядиган хатоларни санаб ўтди.

Фото: Marie Claire

Фото: Marie Claire

Бетартиб овқатланиш

Баъзида иш шунчалик кўплигидан нонушта ёки тушлик қилишга вақт бўлмайди. Кун бўйи оч қолгандан сўнг кечаси музлаткичга мурожаат ортади, натижада кунлик калория миқдори ошиб кетади. Бундан ташқари, бу тарзда овқатланиш ҳамда маҳсулотларнинг сифати ҳақида ўйлаш керак. Бундай рацион вазн ортишига ва оқсил, ёғ, углевод, клетчатка, витамин, минерал ва микроэлементлар етишмаслиги кузатилиши мумкин.

Ишлаш жараёнида овқатланиш

Яна бир катта хато — иш жараёнида овқатланиш ёки тушликда Telegram, YouTube каналларидаги контентни томоша қилиш. Ҳатто тушлик пайтида ҳамкасблар билан суҳбатлашиш одатий бўлса ҳам фойдали одат эмас. Озиқ-овқатга етарлича эътибор бермаслик туфайли кўп овқатланиш юзага келади.

Ушбу иккита хатога йўл қўймаслик учун уйда нонушта қилишга ҳаракат қилиш ва ҳар куни офисда овқатланиш учун маълум вақт ажратиш тавсия этилади. Тушлик учун ҳам диққатни жамлаб, аста-секин овқатланиш керак. Шундагина секин углеводлар, оқсиллар, юқори сифатли ёғлар ва клетчаткалар ўз вазифасини бажаради. Мунтазамлик ҳақида унутмаслик лозим, бир вақтнинг ўзида овқатланиш организмга фойдали таъсир кўрсатади.

Носоғлом газаклар

Кейинги хато аввалгилари каби муаммо туғдириши мумкин. Газаклар муҳим, лекин улар ҳам тўғри истеъмол қилиниши керак, шунингдек, бошқа овқатларнинг умумий жадвалига ҳам риоя қилиниши лозим. Газак учун тез углеводларга бой овқатларни танламаслик керак: уларнинг ортиқчаси тез муддатда семириш, диабет ва турли юрак-қон томир касалликларига олиб келади. Қисқа муддатда шакарли маҳсулотлар истеъмол қилиш уйқучанликни келтириб чиқариши мумкин.

Тез углеводлар

Афсуски, офис ходимларининг тушлигининг асосий қисми ҳам ҳар доим ҳам тўйимли эмас. Тушлик пайтида картошка, макарон, пицца ёки сендвичлар истеъмол қилмаслик керак. Ушбу озиқ-овқатлар юқори глисемик индексга (ГИ) эга, қонда инсулин кўтарилишига олиб келади ва овқатдан кейин уйқучанликни келтириб чиқаради.

Қаҳва ва энергетик ичимликлар

Организм, шу жумладан мия энергия манбаи сифатида аденозин трифосфор кислотасидан фойдаланади. Жараён давомида эркин аденозин ҳосил бўлади, бу «чарчоқ молекуласи» деб ҳам аталади. Рецепторлар билан боғланиб, мияга чарчоқ ҳақида сигнал беради ва юрак уриш секинлашади ва уйқучанлик пайдо бўлади.

Кофеин ҳам организмни алдайди: рецепторларга боғланади, аммо у ерга аденозин кира олмайди. Шу сабабли, биз бир неча соат давомида чарчоқ ва уйқучанлик кузатилмайди, кейин яна ухлаш истаги пайдо бўлади. Аммо кофеиннинг тетиклантирувчи хусусияти афсуски, чарчаганликни билдирмайди. Аксинча, кўпроқ ишлаш натижасида чарчоқ кучаяди. Энергетиклар ҳам худди шу принципда ишлайди.

Қаҳва борасида меъёрни тўғрилаш учун кўпроқ ухлаш, кунига икки стакандан кўп ичмаслик, рациондан сироп, шакар ва бошқа ширинликларни чиқариб ташлаш тавсия этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича судланган Полат Шамшетов тергов ҳибсхонасида вафот этди
Дунё
Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Дунё
Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль