Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Бутун дунёда 30 ноябрь — Бутунжаҳон уй ҳайвонлари куни сифатида нишонланади. Қуйида фарзандларингиз билан оила даврасида кўриш тавсия қилинадиган жониворлар ҳақидаги фильмлар билан танишинг.

«Дўстим Хайген»

Фото: Elle

Фото: Elle

Венгриялик режиссёр Корнел Мундрузонинг мазкур фильми нафақат ҳайвонларга муҳаббат, балки инсон уй ҳайвонларига кўрсатиши мумкин бўлган шафқатсизликка ҳам бағишланган. Фильм 2014 йилда Канн кинофестивалида ҳакамлар ҳайъатининг эътирофига сазовор бўлди: мутахассислар ёш эгасининг отаси томонидан кўчада қолдирилган Хайгеннинг ҳаёти ҳақидаги ҳикояни юқори баҳоладилар. Бир қатор саргузаштлар ва бахтсизликлардан сўнг, у ҳайвонлар бошпанасига тушиб қолади, у ердаги одамларнинг ғайриинсоний муносабати туфайли ҳайвонлар ҳақиқий қўзғолон кўтаради. Энди шаҳарни ҳайвонлар босқинидан фақат унинг аҳолисининг тавбаси ва Хайгеннинг эгаси — ўша кичкина қизнинг меҳри қутқариши мумкин.

Фото: Elle

Фото: Elle

«Хатико: энг содиқ дўст»

Фото: Elle

Фото: Elle

Ричард Гир ва акито-ино зотли ит иштирок этган «Хатико: энг содиқ дўст» фильмидан кўра таъсирчан ва қайғулироқ фильмни топиш қийин. Фильмни томоша қилаётганда ҳеч ким кўз ёшларини ушлаб туролмайди, чунки у реал воқеаларга асосланган. Бир куни университет профессори вокзалда кучукчани учратиб қолади ва уни ўзи билан олиб кетади. Жонивор ўсиб-улғайгач, эгасини ишга, станцияга кузатиб қўйишни бошлайди. Бир куни профессор уйга қайтмайди, Хатико эса ўша жойда дўстини кутишда давом этади. Мазкур картина нафақат Голливудда, балки Японияда ҳам суратга олинган. Актёрлар маҳоратини солиштириш учун «Хатико ҳикояси» фильмини ҳам томоша қилиш мумкин.

Фото: Elle

Фото: Elle

«Виллини озод қилинг»

Фото: Elle

Фото: Elle

Мазкур фильм томошабинларнинг катта муҳаббатига сазовор бўлди ва бир вақтлар ҳатто китларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлишга қарши оммавий норозиликларга сабаб бўлди. «Виллини озод қилинг» фильми эрта ёшда оиласидан ажралган ва истироҳат боғига олиб кетилган кит ва уйидан қочган бола ўртасидаги дўстлик ҳақида. Шуниси эътиборга лойиқки, 1993 йилги лента томошабинларни шунчалик ҳайратда қолдирадики, фильм чиққандан кейин китларни сақлаш жамғармасига 20 миллион доллардан ортиқ хайрия қилинади ва Вилли ролини ўйнаган кит — Кейко жамоатчилик босими туфайли Мехико Сити Паркидан озод қилинади.

Фото: Elle

Фото: Elle

«Орзуманд»

Фото: Elle

Фото: Elle

Дакота Фаннингнинг биринчи асосий ролларидан бири дарҳол унинг ўзига хос ташриф қоғозига айланди: «Орзуманд» фильмида у машҳур актёр Курт Расселл билан бирга ўйнади. Ҳикояда ота ва кичкина қиз саҳрода яшайди ва улар кўп вақтларини бирга ўтказишса ҳам, бир-бирини тушунишмайди. Уларнинг яқинлашишларининг кутилмаган сабаби қизча тарбиялаётган отнинг касаллиги: у отасидан уни даволашда ёрдам беришини сўрайди. Шундан сўнг уларнинг дўстлиги ва жонивор ҳаёти учун кураш бошланади.

Фото: Elle

Фото: Elle

«Доктор Дулиттл»

Фото: Elle

Фото: Elle

Тентакнамо (бошқалар назарида) доктор Дулиттлнинг саргузаштлари бир неча бор суратга олинган: биринчи марта ҳайвонларнинг 500 дан ортиқ тилини биладиган ва ҳайвонларга ёрдам беришни яхши кўрадиган одам ҳақидаги фильм 1967 йилда суратга олинган. Картина жамоатчиликнинг қизиқишини шу қадар уйғотадики, фильм ҳатто иккита «Оскар»га сазовор бўлади. Қаҳрамонга бўлган муҳаббатнинг янги тўлқини 1998 йилда Эдди Мерфи профессор ролини ўйнаганида кўтарилди. Ҳозирда Дулиттлнинг навбатдаги қайта суратга олиш устида иш олиб борилмоқда — шифокор ролини кичик Роберт Дауни ижро этади.

Фото: Elle

Фото: Elle

«Севимли»

Фото: Elle

Фото: Elle

Гарчи фильм битта ҳам «Оскар» олмаган бўлса ҳам (гарчи у бирданига 7 та номинациясда номзод бўлган), бу фильм даражасини белгилаб бермайди. «Севимли» Тоби Магуайр фаолиятидаги энг яхши фильмлардан бири бўлиб, картина сюжетидан таъсирланмайдиган одамни топиш қийин. Кўзи ожиз чавандоз мусобақада ғалаба қозонишни орзу қилади. Лекин у кучли отга эмас, балки кучсиз ва шиддатли пойга учун деярли яроқсиз отга ишонади. Бу образ тақдирни енгиб, барчага ғалабага лойиқ эканини исботлай оладими?

Фото: Elle

Фото: Elle

«Оқтиш»

Фото: Elle

Фото: Elle

Болалар билан томоша қилиш учун идеал фильм, айниқса улар ҳаяжонли саргузашт фильмларини яхши кўрсалар. Фильмнинг бош қаҳрамони ёш Жек олтин васвасаси пайтида Клондайкка келади. Бу ерда у онаси маҳаллий овчи томонидан ўлдирилган бўри боласини учратади. Тақдир тақозосига кўра бола ёввойи ҳайвонга тез-тез дуч келади ва аста-секин улар ҳақиқий дўстона жамоага айланади.

Фото: Elle

Фото: Elle

«Қорақулоқ Бим»

Фото: Elle

Фото: Elle

Гавриил Троэполскийнинг худди шу номдаги ҳикоясининг экранлаштирилган варианти дарҳол рус киносининг «олтин фонди»га кирди. Касалхонага олиб кетилган хўжайинини кутаётган Шотландия сеттери ҳақидаги ҳикоя оммани ўзига ром этди. Саргузаштлари давомида сеттер яхши ва ёмон одамларни учратади, лекин кўп йиллар давомида унга ғамхўрлик қилган Иван Ивановични топиш истаги ўзгармайди.

Фото: Elle

Фото: Elle

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов