Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Ўзбекистон—Буюк Британия савдо ва саноат кенгашининг 26-йиғилишида иштирок этиш доирасида мамлакатга ташриф буюрган Буюк Британиянинг Шарқий Европа ва Марказий Осиёдаги савдо бўйича комиссари Кенан Полео ҳамда Халқаро савдо вазирлиги бош директори Эндрю Митчелл билан учрашди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон—Буюк Британия ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг ҳолати ва устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари атрофлича кўриб чиқилди.

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

Ишбилармонлик алоқаларини кенгайтириш, қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Ўзаро товар айирбошлашни янада кенгайтириш, Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри Британия сармоялари ва илғор технологияларни жалб этишга тайёрлик билдирилди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов