Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент вилояти ҳокими Жанубий Корея делегацияси вакиллари билан Нурафшоннинг Жанубий Корея типидаги янги шаҳар туманини ташкил этиш ва Ёнғин хавфсизлиги мутахассисларини тайёрлаш ўқув марказини қуриш масалаларини муҳокама қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Сентябрда Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация Жанубий Кореяда амалий ташриф билан бўлиб, бир қатор йирик компания вакиллари билан музокаралар ўтказган эди. Мулоқот давомида Nurafshon New Korea Busines City лойиҳасини амалга ошириш, «Корея ёнғин саноати уюшмаси» ва К-ТДС Group каби компаниялар билан англашув меморандумлари имзоланган эди.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, Зойир Мирзаев ҳамда Корея-Ўзбекистон бизнес уюшмаси раиси Эдвард Ким бошчилигидаги делегация билан ташкил этилган учрашув ҳам ушбу ҳамкорликнинг узвий давоми бўлди. Унда «Нурафшон бизнес сити» ҳудудида кўп қаватли уйлар, меҳмонхона, ёнғин хавфсизлиги институти, тиббиёт муассасаси ва тижорат бинолари қуриш юзасидан фикр алмашилди.

Хабарда айтилишича, Тошкент вилояти маркази — Нурафшон шаҳрида янги шаҳар туманини ташкил этиш шаҳарни ривожлантиришнинг кенг кўламли ғояси бўлиб, унда Жанубий Корея типидаги турар-жой мажмуалари, бизнес маркази, касалхона, университет, Ёнғин хавфсизлиги мутахассисларини тайёрлаш ўқув маркази, 150 гектар майдонга эга бизнес майдончаси, марказдаги катта парк атрофида халқаро мактаб ва бошқа турдаги турар-жой мажмуаларини қуриш кўзда тутилган.

Айни пайтда Ўзбекистон ҳукуматидан ер участкаларидан фойдаланиш ва инфратузилмани таъминлаш учун рухсатномалар олиш кутилмоқда, шундан сўнг яқин келажакда лойиҳанинг фаол босқичига ўтиш режалаштирилмоқда.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Қашшоқ оилада туғилган бўлса ҳам, ҳаётда ўз ўрнига эга бўлишни уддалаган Голливуд юлдузлари (фото)
Дунё
“Сталиндан кейинги иккинчи одам” — Маленковнинг ҳокимиятдан четлатилиши, боши танасидан жудо этилган Шотландия қироличаси ва Канадада тўқнашган икки поезд. Кун хро...
Маҳаллий
Туркманистон газ етказиб бермагани учун Ўзбекистон компенсация талаб қилгани рад этилди