Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкентнинг Олмазор туманида бетон тўсиққа бориб урилган Nexia’да ёнғин келиб чиқди.

Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот хизмати

Фото: Тошкент шаҳар ЙҲХБ матбуот хизмати

Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати хабарига кўра, 30 ноябрь куни соат 21:00 ларда Тошкент шаҳар Олмазор тумани Тошкент халқа автомобиль йўли Сокин кафеси қаршисида 1996 йилда туғилган Д.Б. Nexia-1 ни ҳайдаб кетаётиб, рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги бетон тўсиққа бориб урилган.

Оқибатда машина мотор қисмида ёнғин келиб чиққан. Ёнгин Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан ўчирилган. Ҳодиса натижасида тан жарохати олганлар йўқ.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга доир: Тошкентда Mercedes-Benz ва Lacetti тўқнашиб кетди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Мактаб ўқитувчиларига “Open budjet”да овоз тўплаш бўйича топшириқ берилаётгани айтилмоқда 
Туркманистон
Ашхобод тажрибаси: одамлар зилзиладан эмас, балки бинолар туфайли ҳалок бўлади
Дунё
“Толибон” опиум савдосидан олинадиган солиқни бекор қилди. Наркотик модда учун қанча солиқ тўланган?