Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳиндистонда пилот лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида рақамли рупийдан (CBDC-R) чакана савдо бозорида ҳисоб-китоблар учун фойдаланиш бошланди. Бу ҳақда Indian Express хабар бермоқда.

Фото: RBI

Фото: RBI

Маълумотларга кўра, Ҳиндистон захира банки дастлаб тўртта шаҳарда электрон валюта ҳисоб-китобларини йўлга қўйган: Нью-Деҳли, Мумбай, Бангалор ва Бҳубанесвар.

Лойиҳада Ҳиндистон Давлат банки, ICICI Bank, Yes Bank ва IDFC First Bank иштирок этмоқда.

Кейинчалик, CBDC-R эмиссияси Ҳиндистоннинг яна тўққиз шаҳрида бошланади ва унга тўртта қўшимча банк жалб қилинади: Bank of Baroda, Union Bank of India, HDFC Bank, Kotak Mahindra Bank.

 

Чакана рақамли рупий қонуний тўлов воситаси ва нақд пулнинг электрон версиясидир.

У биринчи навбатда хусусий сектор, молиявий бўлмаган истеъмолчилар ва корхоналар томонидан амалга ошириладиган чакана савдо операциялари учун мўлжалланган.

Рақамли рупийлардан тест режимида фойдаланиш иккиламчи бозорда давлат қимматли қоғозлари билан операцияларни амалга оширишда содир бўлади.

Улгуржи савдода CBDC-R’дан фойдаланиш банклараро бозорни янада самаралироқ қилиши кутилмоқда.

Рақамли рупий фойдаланувчиларга криптовалюталар билан боғлиқ ҳеч қандай хавф-хатарсиз бир хил рақамли валюта тажрибасини тақдим этади, — деди Марказий банк.

Регуляторга кўра, рақамли валюталар виртуал валюталарнинг афзалликларига эга. Шу билан бирга улар истеъмолчиларни хусусий виртуал валюталар муомаласи билан боғлиқ ижтимоий ва иқтисодий хавфлардан ҳимоя қилади.

Келгусида пилот лойиҳанинг ишланмалари рақамли рупийдан турли транзакциялар ва халқаро тўловларда фойдаланиш имконини беради, — дейилади хабарда.

Аввалроқ Япония банки 2023 йилда рақамли иенани амалий синовдан ўтказишни бошлаши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов