Германиянинг Uniper компаниясининг «Газпром»га Россиядан газ танқислиги туфайли йўқотишларни қоплаш тўғрисидаги даъволарини Россия монополияси вакиллари «ноқонуний» деб атади. Компания тузилган шартномаларни бузмаганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Газпром экспорт» Германиянинг Uniper компанияси арбитраж ишини бошлаганини тасдиқлайди. Айни пайтда биз келиб тушган даъво аризасини ўрганмоқдамиз ва қонуний асосда манфаатларимизни ҳимоя қиламиз. «Газпром Экспорт» шартномалар бузилганлигини ва Uniper томонидан етказилган зарарни қоплаш бўйича даъволарининг қонунийлигини тан олмайди, — дейди энергетика компанияси журналистларга.
Бугун, 30 ноябрь куни Uniper Стокгольмдаги Халқаро арбитраж судига «Газпром»га қарши даъво аризаси билан чиқди.
Немис компанияси Россиядан газ танқислигидан жами йўқотишларни 11,6 миллиард еврога баҳолади.
Изоҳ (0)