Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, «Миллий тикланиш» демократик партияси марказий кенгаши раиси Алишер Қодиров шу кунларда муҳокамалар марказида бўлиб турган чет эллик тадбиркор ва Тошкент шаҳри ҳокими ўртасидаги можаро бўйича ўз муносабатини билдирди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Туҳмат қилса ҳам, хорижий инвестор ҳақ бўладиган замонлар тугаганини Minervaworld билмаган. Ўзимизнинг дўппини ўзимизга кийдириб, даромад режа қилган «хорижийлар» хулоса қилиши керак. Вилоят раҳбарлари Ортиқхўжаев билан маслаҳатлашиб туришса бўларкан. #stopslander (туҳматни бас қилинг), — дея пост қолдирган Алишер Қодиров.
Қонунчилик палатаси депутати Дониёр Ғаниев эса унга жавоб қайтариб, «Аксинча, Ортиқхўжаев вилоятдагилар билан маслаҳатлашиб туриши керак. Чунки вилоят раҳбарлари бошида келган фирибгар инвесторларга тўн кийдириб, ош едиравериб, кўзи пишиб бўлди. Minerva’чиларнинг ҳам фирибгарлигини Фарғонада бошидан билиб, тўғри тушунтирилганди», — деган.

Қодиров эса унинг гапларини тасдиқлаб, «Бу гап ҳам тўғри, лекин бу масалада субъектив тажриба жуда муҳим. Янгилар ҳали ҳам шахсан кафолат, тўн ва ошни беришяпти», — дея суҳбатни якунлаган.

Скрин: Twitter / @alisherQodir

Скрин: Twitter / @alisherQodir

Аввалроқ инвестор Мурали Лал Жалан Minerva City’га ер ажратишда ҳокимликлар амалдаги тартибни бузгани сабаб унга берилган ҳудуд прокурор аризаси ва суд қарори билан тортиб олингани ҳақида гапириб,  ернинг олиб қўйилишини ҳоким талабини бажармагани билан боғлаганди.

Шундан сўнг ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри ҳокимлиги муносабат билдирган.

Унга кўра, Мурали Лал Жаланнинг интервьюсида Тошкент шаҳри ҳокимига нисбатан айтган гаплари ҳуқуқий баҳо берилмагунга қадар давлат хизматчисини обрўсизлантиришга қаратилган деб ҳисобланади.

Мурали Лал Жалан гапларининг асосли ёки асоссизлигини текшириш учун ва айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришларини сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига мурожаат қилинади. Барча оммавий ахборот воситаларини Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ушбу ҳолатни қонуний асосда ўрганиб чиқилгунга қадар асоссиз маълумотларни тарқатмасликка чақирамиз, — дейилган хабарда.
Мавзуга доир: «Сирли одам» — Мурали Лал Жаланнинг Minerva City бўйича интервьюси баҳсларга сабаб бўлмоқда. Лал Жалан аслида ким?

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?