Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Арманистонда бортида Россия фуқаролари бўлган B55 хусусий самолёти қулаб тушди. Бу ҳақда Armenpress хабар берди.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Ҳодиса 1 декабрь, маҳаллий вақт билан соат 14:20 да Жрабет қишлоғида юз берган. Самолёт икки двигателли бўлиб, Еревандан Астраханга учаётган бўлган. Воқеа жойига ихтисослашган хизматлар жўнаб кетган ва иккита куйган жасадни аниқлаган. Марҳумлар 1979 ва 1983 йилда туғилган Россия фуқаролари бўлган.

Фото: Armenpress

Фото: Armenpress

Россия манбалари самолёт қулаганидан кейин ёниб кетганини маълум қилди. Авиатехника очиқ майдонга қулаган, шунинг учун инфратузилма объектларига зарар етмаган, ҳалокат жойида бошқа қурбонлар аниқланмаган.

Фото: Armenpress

Фото: Armenpress

Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь куни Танзаниядаги Виктория кўлига йўловчи самолёти қулаб тушганди. Бортда жами 53 киши — 49 йўловчи ва тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган. Ҳалокатга минтақадаги ёмғирли ёмон об-ҳаво сабаб бўлган. Қурбонлар қайд этилмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Права”ни янгисига алмаштириб берадиган онлайн хизмат фаолиятида носозлик кузатилмоқда
Маҳаллий
Ўзбекистонда газ заправкалар қайта очилиши кутилмоқда
Дунё
Россия Беларусга янги ҳарбий қисмлар жойлаштирди — Украина чегара хизмати