Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Давлат статистика қўмитаси UNICEF билан ҳамкорликда ўтказган мултииндикатор кластер кузатувлари натижаларига кўра, уй хўжаликларининг 81 фозида 17 ёшгача, 42 фоизида 5 ёшгача бўлган камида бир бола истиқомат қилади.

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Фото: «Дарё» / Маъмуржон Обраҳматов

Кузатув UNICEF томонидан ишлаб чиқилган уй хўжаликларининг танланма кузатув халқаро дастури бўлиб, асосан, болалар ва аёллар ҳолатини халқаро даражада таққослаш имконини берувчи кўп кўрсаткичли маълумотларни йиғилади, шу ўринда, оналар ва болалар бўйича дунё миқёсидаги энг йирик статистик маълумотлар манбаси ҳисобланади.

Мултииндикатор кластер кузатувлари натижаларига асосан, 2—17 ёшдаги болаларнинг 3 фоизи кўзойнак тақади.

Қуйида болаларга оид яна бир нечта рақамлар тақдим этилади.

Болаларнинг 3 фоизи биологик ота-оналари билан бирга яшамайди.

17 ёшгача бўлган болаларнинг 79 фоизи оилада ота-онаси билан, 16 фоизи фақат онаси билан, 2 фоизи эса фақат отаси билан бирга яшайди. Болаларнинг 3 фоизи биологик ота-оналари билан бирга яшамайди.

Ўзбекистонда оталарнинг 5 фоизи фарзандларининг таълим жараёнида иштирок этади.

Ортиқча вазнли болалар 5 ёшгача бўлган болалар умумий сонининг 5 фоизидан камроғини ташкил қилади (ўгил болалар орасида 5 фоиз ва қизлар орасида 4 фоиз).

Она сути билан озиқланиш ва бўй

Кузатув натижаларига кўра:

  • 40 фоиз аёллар туғуруқдан сўнг бир соат ичида фарзандини кўкрак сути билан озиқлантирган;
  • ҳар 4 чақалоқдан фақат биттаси (25 фоиз) 6 ойгача фақат она сути билан озиқланган.
Шунингдек, 21 фоиз туғуруқлар кесарча кесиш жарроҳлик амалиёти ёрдамида амалга оширилган.

5 ёшгача бўлган 7 фоиз болаларнинг бўйи эса ўсишдан ортда қолган. Бу кўрсаткич 2006 йилги кузатув натижаларига (14,6 фоиз) нисбатан 2 баробарга пасайган.

Маълумот ўрнида, MICS кузатувлари 1995 йилдан бошлаб 2022 йилга қадар дунё мамлакатлари ўртасида 118 та давлатда 349 маротаба ўтказилган бўлиб, Ўзбекистонда эса учинчи бор ташкил этилди. Ўзбекистонда MICS кузатуви танлаб олинган 556 та маҳаллада жойлашган 15 мингдан ортиқ уй хўжаликларида жойига чиққан ҳолда респондентлар билан суҳбатлашиш орқали йиғилди.

MICS натижалари бўйича шакллантирилган маълумотлар жорий йилнинг ноябрь–декабрь ойларида Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти (www.stat.uz) ҳамда UNICEF’нинг (www.mics.unicef.org) веб-сайтига жойлаштирилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль
Дунё
Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди