Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Матбуотчилар кўчасидаги бино кимошди савдосига қўйилди. Маълумотлар E-auksion порталида эълон қилинган

Фото: E-auksion

Фото: E-auksion

Бино «Алоқабанк»нинг бош офиси бўлиб, банк кузатув кенгашининг баённомасига асосан аукционга чиқарилган. 

Бинонинг ер майдони 0,2 гектарни ташкил қилади. Бинонинг умумий майдони — 7 345 квадрат метр. Унда сув, электр энергияси таъминоти ва канализация тизими йўлга қўйилган. Газ эса мавжуд эмас. 3 қаватли банк биноси 2013 йилда қурилган бўлиб 169 та хонадан иборат. 

Фото: E-auksion

Фото: E-auksion

Аукционга қўйилган бинонинг бошланғич баҳоси — 302 млрд сўм. Аризалар 2023 йил 6 январь 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.

«Алоқабанк» Яшнобод туманидаги офисини ҳам қарийб 75 млрд сўмга кимошди савдосига қўйган эди

Аввалроқ Тошкентдаги «Ан-Нур» тўйхонаси МИБ томонидан аукционга қўйилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича судланган Полат Шамшетов тергов ҳибсхонасида вафот этди
Дунё
Туркияда 7,4 магнитудали зилзила юз берди
Дунё
Москва метросидаги энг йирик теракт, Олимпиада ўйинларига мезбонлик қилган Гитлер ва 25 ёшида Британия тахтига ўтирган Елизавета. Кун хронологиясида 6 февраль