Буюк Британиянинг Shell нефть компанияси Европанинг энг йирик биогаз ишлаб чиқарувчиси Даниянинг Nature Energy Biogas компаниясини 2 миллиард долларга сотиб олишини эълон қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Мазкур битим 2023 йилнинг биринчи чорагида якунланиши кутилмоқда. Nature Energy 1979 йилда Данияда ташкил этилган бўлиб, дастлаб компания табиий газни тақсимлаш билан шуғулланган.
2015 йилдан буён компания биомассанинг метан парчаланиши натижасида олинадиган ва табиий газнинг тўлиқ аналоги бўлган, ундан фақат келиб чиқиши билан фарқ қилувчи биогаз ёки қайта тикланадиган табиий газ (RNG) ишлаб чиқаради.
Nature Energy ҳозирда кунига 3 000 баррель нефть эквивалентини таъминлайдиган 14 та саноат биогаз заводига эга (улардан 12 таси Данияда).
Европа ва Шимолий Америкада 30 га яқин янги қурилмалар ишлаб чиқилмоқда, бу эса 2030 йилга бориб кунига 3 300 баррель нефть эквивалентида газ қазиб олишни кўпайтириш имконини беради.
Shell билан келишув шартларига кўра, Дания компанияси ўз брендини сақлаб қолади ва Shell’нинг бўлинмасига айланади.
Бошқа кўплаб нефть ва газ компаниялари сингари Shell ҳам нол эмиссия мақсадларига эришиш учун кам углеродли энергияга ўтиш йўлларини қидирмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)