Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон ва Миср қишлоқ хўжалиги идоралари ишчи гуруҳининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дунё» хабар бермоқда

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Онлайн тарзда бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон томонидан қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўринбосари Алишер Тўраев, Миср томонидан — вазир маслаҳатчиси Саад Наср бошчилигидаги гуруҳлар вакиллари иштирок этди.

Томонлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, ўсимликлар карантини, ветеринария, пахтачилик, уруғчилик бўйича илмий изланишлар ва тадқиқотлар олиб бориш масалаларини муҳокама қилди.

Миср томони Ўзбекистонда етиштирилган узум ва гилос маҳсулотлари учун мамлакат бозорини очиш жараёнлари якунланганини маълум қилди. 

Қайд этилишича, тегишли рухсатнома Ўзбекистон томонига яқин кунларда тақдим этилади. Шунингдек, анор, олма, олхўри ва бошқа меваларнинг техник маълумотлари кўриб чиқилмоқда.

Тадбир натижасида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ҳамда Миср қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, тренинглар, ўқув курслари, конференция ва форумлар ташкил этишга келишиб олинди.

Бундан ташқари,  икки мамлакат қишлоқ хўжалиги соҳасида яратилган имкониятлар билан яқиндан танишиш мақсадида ўзаро сафарларни ташкил этиш, пахта ва буғдой стратегик маҳсулотларининг янги навларини биргаликда яратиш тўғрисида ҳам бир тўхтамга келинди.

 

Мавзуга доир: 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов