• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «КамАЗ»да ҳарбийларни босиб кетган: Қозоғистонда январь воқеалари иштирокчиси 17 йилга қамалди (видео)

    Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида январь воқеалари чоғида «КамАЗ» юк машинаси билан ҳарбийларни босиб кетган шахс судланди. У 17 йилга озодликдан маҳрум этилди, жазони эса қатъий режимдаги колонияда ўтайди, деб хабар бермоқда “Zakon.kz”.

    5 январь куни судланувчи савдо маркази ёнида турган «КамАЗ»ни эгаллаб олиб, уни ҳарбийлар устига йўналтирган, ўзи эса кабинадан сакраб тушган. Оқибатда юк машинаси бир ҳарбийни босиб кетган, у воқеа жойида ҳалок бўлган.

    Прокурор судланувчини 20 йилга ҳукм қилишни сўраган. Жабрланувчи томон эса умрбод қамоқ жазоси талаб қилган.

    Охир-оқибат, у 17 йилга қатъий режимли колонияга ҳукм қилинган.

    Қозоғистондаги январь воқеалари

    2 январь куни Қозоғистонда оммавий норозиликлар бошланди. Бунга газ нархининг ошиши сабаб бўлди. Кўп ўтмай намойишчиларнинг талаблари сиёсий тус ола бошлади. Намойишлардан кейин Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев кўплаб давлат имтиёзларидан маҳрум бўлди, унинг қариндошлари ҳам раҳбарлик лавозимларидан кетди.

    Қозоғистонда йил бошидаги ҳукуматга қарши норозиликлар мамлакатнинг энг янги тарихидаги энг кучли зўравонлик ва қирғинни келтириб чиқарди. Ҳукумат «ташқаридан бўлган тажовуз» ва хорижда тайёрланган «террорчилар» «ҳужумлари» ҳақида маълум қилди, аммо ишончли далилларни келтирмади.

    Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев хавфсизлик кучларига огоҳлантирмасдан теккизиб отиш ҳақида буйруқ берганини ўзи маълум қилди. Хавфсизлик кучлари ўт очиши оқибатида, расмий маълумотларга кўра, 232 киши ҳалок бўлган, яна олти киши қўлга олинганидан кейин қийноқлар қурбонига айланган.

    Ҳалок бўлганлар орасида болалар ҳам, марказий майдонлар ёнидан ўтиб кетаётган тасодифий ўткинчилар ҳам, ўша кунлари блокпостларга қўйилган ҳарбийлар ҳам бўлган. Минглаб одамлар қўлга олинган, юзлаб кишилар ҳибс остида қийноқларга солингани ва қаттиқ дўппосланганидан шикоят қилган.

    Ҳукумат, ҳуқуқ ҳимоячиларининг қурбонлар исм-шарифларини эълон қилиб, улар қандай ҳолатларда ўлим топгани ҳақида маълумот тақдим этишга оид даъватларига қарамай, ҳалок бўлганлар рўйхатини эълон қилмади. Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари Остонани адолатли ва шаффоф суриштирув ўтказиб, халқаро экспертларни таклиф этишга чақирди, Остона бу даъватларни рад этди.

    Тўқаев Қозоғистон январь воқеаларини очиқ-ошкора текшираётгани, халқаро экспертларни таклиф қилишга зарурат йўқлигини айтди.

    «Тергов ваколатли органлар томонидан пухта ва батафсил олиб борилмоқда. Ҳозир қўлимиз остида мавжуд бўлган материалларнинг барчаси бош прокуратура томонидан эълон қилиб борилмоқда, жамиятимизга нисбатан ёки жамиятимиз учун сир бўлган нарсалар йўқ», — деди Тўқаев.

    Президент берган маълумотга кўра, январь воқеалари бўйича 5,5 мингта жиноят иши қўзғатилган, шуларнинг 500 таси судга юборилган.

    Мавзуга доир:

    • Қозоғистонда январдаги намойишларнинг 1500 нафар иштирокчиси амнистияга тушади
    • Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси собиқ раҳбари Карим Масимов ва унинг ўринбосарларига нисбатан жиноят иши бўйича суриштирув якунланди
    • Қозоғистонда январь воқеалари бўйича 92 киши турли қамоқ муддатларига ҳукм қилинди

    30.11.2022, 10:32   Изоҳ (0)   12662
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Зеленский Украинани қайта тиклашга 1 трлн доллардан ортиқ маблағ кераклигини айтди

    30.11.2022, 10:07

    Макрон 3 кунлик расмий ташриф билан АҚШга келди

    30.11.2022, 09:53

    Alibaba асосчиси Жек Ма Хитойни тарк этгани маълум бўлди

    30.11.2022, 09:51

    АҚШ тарихидаги энг қонхўр қотилнинг аниқланиши, расман якунланган «Саҳродаги бўрон» операцияси ва Грецияда қатл этилган 283 нафар ногирон. Кун хронологиясида 30 но...

    30.11.2022, 09:30

    «Тезроқ, тезроқ, тезроқ». Украина ташқи ишлар вазири НАТО мамлакатларини қурол етказиб беришни тезлаштиришга чақирди

    30.11.2022, 09:13

    Япония қордан электр энергияси олиш технологиясини синовдан ўтказади

    30.11.2022, 08:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.