Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Марказий банк Ўзбекистонда даромадлари турлича бўлган аҳоли учун ойлик ва йиллик инфляцияни маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

2022 йилнинг октябрь ойида йиллик инфляция даражаси 12,2 фоизни, озиқ-овқат маҳсулотлари инфляцияси эса 15,9 фоизни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида, 7 та ҳудудда умумий ва озиқ-овқат инфляция кўрсаткичлари мамлакат бўйича ўртача инфляциядан баландроқ бўлди.

Асосий турдаги истеъмол товарлари нархларининг октябрь ойида нисбатан барқарор бўлганлиги кам ва ўрта даромадга эга оилаларнинг инфляцияси пасайишига хизмат қилди.

2 млн сўм ва 2—4 млн сўмгача даромадлиларнинг инфляцияси 0,7 ва 0,3 фоиз бандгача камайди. Улар учун нархлар бир йилда мос равишда 13,5 фоиз ва 12,3 фоизга ўсган.

Фото: Марказий банк

Фото: Марказий банк

4—5 млн сўмгача даромадли аҳолининг инфляцияси ўзгаришсиз — 12,4 фоиз даражасида сақланиб қолди.

5 млн сўмдан юқори даромадга эга оилалар эса 11,3 фоиз инфляцияга учрагани қайд этилди. Бу турдаги аҳоли сентябрь ойида 11,8 фоиз инфляцияга учраган.

Ўтган ой давомида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўсиш тенденциялари секинлаша бошлагани ижтимоий товарлар нархлари ўзгаришида ҳам сезилмоқда.

Октябрь ойида ижтимоий товарлар нархларининг йиллик ўсиши 15,6 фоизгача пасайди. Сентябрда бу кўрсаткич 16,9 фоизни ташкил этган.

Ушбу ҳолат асосий турдаги истеъмол маҳсулотлари ҳисобланган пиёз, картошка ҳамда шакар маҳсулотлари йиллик ўсиш суръатларининг ўтган ойларга нисбатан секинлашиши билан изоҳланади.

Аввалроқ глобал инфляция ўзининг энг юқори даражасига етгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади 
Дунё
Путин йўқотишларга қарамай, баҳорда Украинага қарши янги ҳужумни режалаштирмоқда — Bloomberg
Маҳаллий
АОКА “Human.uz” журналистлари билан боғлиқ ҳолат юзасидан муносабат билдирди