Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда қоидабузар ҳайдовчилар учун жарима баллари тизими жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ушбу тизим 1 декабрдан бошлаб тест режимида ишга туширилишини маълум қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима балларини ҳисоблаб бориш, ҳисобланган жарима баллари белгиланган миқдордан ошган ҳолларда ҳайдовчини маълум муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, қоида бузмаган ҳайдовчиларга кейинчалик ҳисобланган жарима балларини қисқартириш орқали рағбатлантириш чоралари қўлланиши тартибини назарда тутувчи ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий этиш белгиланган.

Жарима балларини жорий этиш бўйича қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарор лойиҳаси ишлаб чиқилган. Ҳозирги кунда Олий Мажлис қонунчилик палатасининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда ишчи гуруҳ тузилган ҳолда қонун лойиҳасини қайта такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли 1 декабрдан бошлаб жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади.

Бунда қоидабузарликлар автоматик тарзда дастурий таъминотда қайд этиб борилади. Ушбу тизим янги бўлганлиги сабабли, тест режимида ишлаган вақтда тизимдаги ҳамда содир этилган қоидабузарликлардаги барча хато ва камчиликлар тизимни техник қўллаб-қувватлаш даврида босқичма-босқич аниқланиб, бартараф этилиб, такомиллаштирилиб борилади.

Аҳолидан келиб тушиши мумкин бўлган эътирозларнинг олдини олиш мақсадида тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди.

Дастурий таъминот синовдан ўтказилиб, аниқланган хато ва камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан кейин ишга туширилиб, ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қўшимча талаб этиладиган 37,5 минг тонна пиёз 1 апрелга қадар ички бозорларга киритилади
Маҳаллий
“YouTube’даги обуначиларимиз сони МДҲ мамлакатлари ИИВ каналлариникидан ҳам кўп” — Шоҳрух Ғиёсов ИИВнинг медиамакондаги фаолияти ҳақида гапирди
Маҳаллий
Тошкентда йўловчи автобус ёниб кетди