Гал Гадот учун маъбуда ролини ўйнаш оналик каби катта қувонч эмас. Гарчи у экранда Мўъжизакор аёл бўлса-да, ҳаётда карьера ва оила ўртасидаги мувозанатни топиш ҳар доим ҳам осон бўлмаган.
Гал Гадот карьераси бошланишидан олдин оила қурганидан хурсанд
Гадот ҳар доим ёш она бўлишни хоҳлаган. Шу билан бирга, у карьерасини мустаҳкамлаганидан кейингина фарзанд кўриш ҳақида ҳам жиддий ўйларди. Бироқ актриса муваффақиятга эришган пайтда фарзандли бўлса, унда янада кўп ишлаши кераклигини тушунди, яъни бундай ҳолатда болаларига вақт ажратолмайди. Шунинг учун у 25 ёшида тўнғич қизини дунёга келтирди.
Ҳозир Гал Гадот 37 ёшда, унинг 3 нафар қизи бор ва у бахтли аёл.Мен она бўлганимдан хурсандман. Фарзанд тарбиялай бошлашингиз билан ақл бовар қилмайдиган севги ва бахтни ҳис қилар экансиз. Ҳаётда бошқа ҳеч нарса сизга бундай туйғуни беролмайди.
Унинг учун энг катта қийинчилик — оила ва иш ўртасидаги мувозанатни топиш
Галнинг сўзларига кўра, ишлайдиган ҳар бир она бир вақтнинг ўзида 2 жойда бўлиш осон эмаслигини билади. У уй ишларига улгурмагани ёки ишига етарлича эътибор бермагани учунми, кўпинча ўзини айбдор ҳис қилади.
Аммо яқинда актриса айбдорликдан қандай қутулиш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.Нима бўлса ҳам болалар ҳаётингизнинг бир қисмига айланади. Уларга мослашиш учун бутунлай ўзгаришингиз шарт эмас. Албатта, болалар ҳар доим биринчи ўринда туради. Лекин мен шуни тушундимки, сизда бошқа одамлар каби одатдаги кундалик тартибингиз бўлмаса ҳам бу нормал ҳолат. Бутун оила бирга бўлса ва сиз бахтли бўлсангиз — энг муҳими шу.
Гал ҳақиқатан ҳам болаларига ўрнак бўлишни хоҳлайди, эри бу борада уни тўлиқ қўллаб-қувватлайди
Биринчи қизи Алма 2 ёшга тўлганида Галнинг иши туфайли оила тез-тез бир жойдан иккинчи жойга кўчишга мажбур бўлганидан жуда хавотирда эди. Бироқ эри Гални қўллаб-қувватлади ва унга: «Қизимизга қандай ўрнак бўлишни хоҳлаётганингни ўйлаб кўр. Агар унга орзулари учун ҳаракат қилиш кераклигини кўрсатмоқчи бўлсанг, унда ҳаммасини тўғри қиляпсан. Кўчиш муаммолари билан эса ўзим шуғулланаман», — деб таскин берган.
Айнан шу нарса актрисага қарор қабул қилишига ёрдам беради. Гал ҳар доим янги рол танласа, бу фильм қизларига ниманидир ўргатиши мумкинми, деб ўзидан сўрайди. Ёки шунчаки уларга оналари ўзи севадиган ишини қилаётганини кўрсатиш учун. Шу йўл билан актриса қизларига ҳар ким ўзи ёқтирган ишни муваффақиятли бажариши ва айни пайтда оила билан бирга бўлиш мумкинлигини ўргатади.
Гал эри Ярон Версаносиз ҳеч нарса қила олмаслигини тан олади. Интервьюлардан бирида эридан хотинидаги қайси одатни кўпроқ севишини сўрашади. Унинг жавоби жуда таъсирли эди: «Бизнинг бир текис бўлмаган ҳаётимизда Гал иш ва уй ўртасидаги мувозанатни сақлаб қолади. Рафиқамнинг буларнинг барчасига қандай улгуриши ва шунда ҳам оддий аёл бўлиб қолиши мени ҳайратда қолдиради».
Фильмда суперқаҳрамон ролини ижро этган Гал Гадот фарзандли бўлган ўша лаҳзаларда ўзини ҳақиқий Мўъжизакор аёлдек ҳис қилган
Туғуруқдан кейин ўзимни маъбуда каби ҳис қиламан. Ҳаммаси амалга ошганига ишонолмайман. Мен туғишни яхши кўраман, иложи бўлганда ҳар ҳафта туғардим. Бу ахир мўъжиза-ку.Актриса унга доимо эпидурал анестезия берилишини, шунинг учун туғуруқ жараёни унчалик оғриқли бўлмаслигини тушунтиради.
Гарчи актриса фарзанд дунёга келтиришни яхши кўрса ҳам, ҳомиладорлиги осон ўтмайди: унинг кўнгли айниб, бош оғриғидан азоб чекади, соғлиғи сезиларли даражада ёмонлашади.
У қилган энг жасоратли иши ҳомиладорлигида рол ўйнаш эди
Суратга олиш майдончасида худди ҳаво шаридек учаман. Имкон қадар баландроқ учиб, ҳаво оқимларини ушлашга ҳаракат қиламан. Аммо уйга қайтганимдан сўнг, она сифатидаги асосий фаолиятим бошланади. Майани чўмтиришим, Алмани овқатлантиришим ва Даниэллани ухлатишим керак. Мен қиладиган энг қийин иш шу — оилавий ҳаёт ва актрисалик ўртасида ҳаммасига улгуриш.Гал она бўлишни яхши кўрса-да, баъзида 3 фарзандни тарбиялаш жуда қийин бўлишини тан олади. Актриса учун эса энг қийини — фарзандлари мустақил бўлганларида уларни қандай қилиб қўйиб юборишни тушунишдир.
Галнинг фикрича, болалар унга оддий одам бўлиб қолишга ёрдам беради
Биламан, бу шунчаки гапдек туюлади, лекин барча оналар аслида Мўъжизакор аёл. Болаларни кинодаги ролинг ёки мавқейинг қизиқтирмайди. Улар: Тўғри, сиз мўъжизакор аёлсиз, лекин кечки овқатга нима еймиз?, деб туришади».Гал Гадот учун машҳур бўлиш тартибли бўлиш демакдир, она бўлиш эса ҳатто жуда чарчаган пайтингда ҳам эрта тонгда уйғонишни англатади.
Мен болам касал бўлганида туни билан ухламаслигим мумкин, лекин 5 ёшли қизим мени эрта тонгда уйғотади — у билан бирга «Шляпа кийган мушук»ни томоша қилишим керак. Қандай қилиб энг оддий нарсалар мени бунчалик хурсанд қилишига ҳайронман.
Мавзуга доир:
- Голливуд юлдузи Сандра Буллок вақтинчалик танаффусга чиққанини эълон қилди — 57 ёшли актриса 49 та фильмда ажойиб образлар яратган
- Фильмнинг суратга олиш жараёнида ҳомиладорлигини моҳирлик билан яширган актрисалар (фото)
- Фарзандидан айрилган, 3 соат ухлаган, ҳожатхонада фаррошлик қилган: муваффақиятга эришиш йўлида турли қийинчиликлардан ўтган юлдузлар (фото)
Изоҳ (0)