• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бош прокуратура академияси негизида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилади

    Шавкат Мирзиёэйвнинг «Жиноятларни тергов қилиш соҳасида малакали кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги фармони эълон қилинди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Унга кўра, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси ва Адлия вазирлигининг қуйидаги таклифлари маъқулланди:

    • Бош прокуратура академияси негизида Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясини ташкил этиш ҳамда унда жиноятларни тергов қилиш соҳасида кадрларни амалиёт билан узвий боғлиқлигини таъминлаган ҳолда ягона ёндашув асосида тайёрлашга қаратилган узлуксиз ўқув тизимини йўлга қўйиш;
    • Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиалини тугатиш ҳамда унинг штат бирликлари, ўқув ва моддий-техника базасини академияга ўтказиш.
    Қуйидагилар академия фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
    • таълим олувчиларда инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя қилиш маданияти билан уйғунлашган юксак маънавий, психологик, таҳлилий ва касбий сифатларни ривожлантиришнинг самарали тизимини жорий этган ҳолда жиноятларни тергов қилиш соҳасида мутахассисларни чуқурлаштирилган мақсадли базавий тайёрлаш;
    • махсус касбий кўникмаларни шакллантириш ва ривожлантириш, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган дастурлар асосида тергов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг бошқа соҳаларида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
    • коррупцияга ҳамда жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш соҳаларида махсус ўқув дастурлари асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
    • жиноятларни тергов қилиш методикаси ва тактикасини самарали белгилаш асосида жиноят ишлари бўйича мустақил иш юритиш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган интерфаол ўқитиш методларини таълим жараёнига татбиқ этиш;
    • ўқитишнинг замонавий шакллари, педагогик ва ахборот технологиялари асосида назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини, шу жумладан, масофавий таълим шаклида таъминлашга қаратилган ўқув жараёнини ташкил этиш;
    • прокуратура органлари ходимларида билим ва кўникмаларни, шу жумладан, тизимли таҳлил ва танқидий фикрлашни, қонунийликни таъминлаш юзасидан адолат ва масъулият каби юксак туйғуларни шакллантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака оширишнинг яхлит тизимини ташкил этиш;
    • юқори малакали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятининг энг долзарб масалалари бўйича комплекс илмий тадқиқотларни тизимли асосда, шу жумладан, миллий ва халқаро грантларни жалб этган ҳолда амалга ошириш;
    • жиноятлар содир этилишининг сабаб ва шарт-шароитларини, шу жумладан, терговга қадар текширув ҳужжатлари ва жиноят ишларини ўрганиш асосида уларнинг алоҳида турлари кесимида таҳлил ва диагностика қилиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини услубий ва консултатив таъминлаш;
    • суд-ҳуқуқ соҳасида қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, илғор педагогик тажриба алмашиш борасида узлуксиз халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, ўқув жараёнига хорижий мамлакатлар етакчи олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларининг малакали мутахассисларини жалб қилиш.
    Академия Бош прокуратура ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, ихтисослаштирилган олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади. Академияга президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади, унинг мақоми, транспорт ҳамда тиббий таъминоти шартлари олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбарлари билан тенглаштирилади.

    Академия Бош прокуратура академиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади. Академиянинг тергов соҳасига ихтисослаштирилган кафедралари таркибининг 30 фоиздан кам бўлмаган қисми – ички ишлар органлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва божхона органларининг суриштирув ҳамда тергов тузилмаларида кўп йиллик амалий иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар ҳисобидан шакллантирилади.

    Муассаса бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчиларига Бош прокуратура ходимлари учун, бошқа ходимларга олий таълим муассасаларининг тегишли ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш шартлари ва бошқа имтиёзлар татбиқ этилади.

    29.11.2022, 07:31   Изоҳ (0)   11435
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда оилавий боғчалар 50 нафаргача бола олиши мумкин бўлади

    29.11.2022, 07:01

    Нукусдаги тартибсизликлар оқибатида етказилган зарар миқдори маълум бўлди

    29.11.2022, 06:12

    Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар бўйича суд: ким нимада айбланаётгани маълум қилинди

    29.11.2022, 05:28

    Сирдарёда 3 гектар суғориладиган ерда балиқчилик кўли ташкил этиб, 1,3 млрд сўм зарар етказган фермер ушланди

    28.11.2022, 23:21

    «Ҳоким менга 2 йўл қолдирди» — Minerva City атрофида нималар бўлмоқда? Ҳокимлик ҳолатни қандай изоҳлади?

    28.11.2022, 22:26

    Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

    28.11.2022, 22:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда қалбаки валюта сотувчилар қамоққа олинди  

    Ўзбекистон | 1 июл, 09:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Интер”ни мусобақадан чиқариб юборди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:29

    “Калмар ўйини” муаллифи сериалнинг финали ва давом этиш эҳтимоли ҳақида ўз фикрини билдирди

    Кино | 1 июл, 09:28

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Манчестер Сити” “Ал-Ҳилол”га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди (видео)

    Спорт | 1 июл, 09:04

    Исроил Ғазодаги кафега авиазарба берди. Қурбонлар бор (видео)

    Дунё | 1 июл, 08:58

    Қозоғистонда жамоат жойларида юзни ёпиш тақиқланди

    Қозоғистон | 1 июл, 08:33

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.