VietJet Air Вьетнамдан Тошкентга арзон нархларда рейсларни йўлга қўяди
VietJet Air авиакомпанияси 26 декабрдан 2023 йил 23 мартгача Камран—Тошкент—Камран йўналиши бўйича тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди. Тегишли келишув авиаташувчи ва Ўзбекистон Airports ўртасида имзоланди.
Келтирилишича, парвозлар 367 нафар йўловчига мўлжалланган А-330 самолётларида амалга оширилади. Биринчи босқичда парвозлар ҳафтада бир марта чартер асосида ташкил этилади. Бунга параллел равишда Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Маълумот учун, VietJet Air қатновларни арзон нархда амалга оширувчи халқаро компания бўлиб, Вьетнамда ташкил этилган биринчи хусусий авиакомпаниянинг бош қароргоҳи Хошимин шаҳрида жойлашган. AirlinesRating сайт рейтингига кўра, VietJet Air беш йил давомида (2017—2021 йиллар) энг арзон нархларда ташувчи авиакомпания сифатида эътироф этилган.
Мавзуга доир:
- Finnair авиакомпанияси Скандинавия мамлакатларидан Ўзбекистонга авиақатновларни йўлга қўймоқчи
- Red Wings Тошкентдан Ставропол ва Уфага парвозларни йўлга қўяди
- Озарбайжон авиакомпанияси Бокудан Самарқандга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди