Ўзбекистоннинг Дубайдаги Бош консулхонасида Яқин Шарқ минтақасидаги йирик сайёҳлик компанияларидан бири Golden Arrow раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, музокаралар чоғида Ўзбекистонга Яқин Шарқ давлатларидан сайёҳларни жалб қилиш, шунингдек, компания вакилларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган халқаро сайёҳлик ярмаркасида иштирок этиши масалалари муҳокама қилинган.
Музокаралар якунлари бўйича Golden Arrow компанияси раҳбарияти Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига сайёҳларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирган.
Изоҳ (0)