Ўзбекистон Республикасида 2022 йилнинг январь—октябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 544,5 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, шакар ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 10,5 фоизга ошган.
Ўзбекистонда октябрь ойида 52,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган.
2022 йилнинг 9 ойида Ўзбекистон 10 та хорижий давлатлардан қиймати 48,6 минг тонна шакар импорт қилган.
Изоҳ (0)