Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвилининг организмида маргимуш излари топилди, деб хабар берди Саакашвилининг адвокати Шалва Хачапуридзе.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Ҳали тирноқ анализларини олганимиз йўқ, улар бугун келади, бироқ телефонда маълум қилинишича, ўрганишлар натижасида яна бир модда – маргимуш аниқланган», — дея адвокатнинг сўзларидан иқтибос келтирди «Мтавари» телеканал.

Грузиянинг собиқ президенти қамоқхонада икки марта очлик эълон қилиш акцияси туфайли соғлиғи ёмонлашгани учун 2022 йил май ойи ўрталаридан буён Тбилисидаги «Вивамед» клиникасида ётибди. Михаил Саакашвили деразалари панжарали палатада ва қуролланган қўриқчилар назоратида сақланмоқда.

Ноябрь ойи ўрталарида Саакашвилининг адвокатлари сиёсатчининг аҳволи ёмонлашгани, жумладан, ўнг қўли атрофияга учрагани ҳақида хабар берганди. Бунгача шифокорлар унинг 35 дан ортиқ касаллик, жумладан, ақлий заифлик ва силга чалингани ҳақида гумон қилаётгани айтилганди.

Сиёсатчининг онаси Гиули Аласания тиббий ҳисобот натижаларига таяниб, 19 ноябрь куни Саакашвилининг танасида оғир металлар, жумладан симоб, бор ва таллий излари топилганини маълум қилган.

Саакашвилининг тарафдорлари унинг хорижда даволанишини талаб қилиб қатор митинглар уюштирди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж