Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия ҳарбийлари 9 ой давомида Украинага 16 000 дан ортиқ ракета зарбалари берди. Бу ҳақда мудофаа вазири Алексей Резников Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Ракеталарнинг 12 мингтаси шаҳар атрофи ва қишлоқ жойларига келиб тушган, бу ҳарбий объектларнинг нишонга олинишига нисбатан 24 баробар кўпдир. Вазир Россия нишонларининг 97 фоизи фуқаролик объектларига қаратилганини қайд этган. Жумладан, қуйидаги объектлар нишонга олинган:

  • шаҳар атрофи ва қишлоқ жойлари 12 мингдан ортиқ;
  • турар-жой бинолари 1 900 марта;
  • ҳарбий объектлар 500 дан ортиқ;
  • транспорт инфратузилмаси объектлари 250 дан ортиқ;
  • энергия инфратузилмаси объектлари тахминан 220 марта;
  • бошқа объектлар эса 800 марта нишонга олинган.
«Биз террорчи давлатга қарши курашяпмиз. Украина ғалаба қозонади ва ҳарбий жиноятчиларни жавобгарликка тортади», — деб ёзади Резников твитида.

The Guardian нашри 26 ноябрь куни эълон қилган мақоласида Россиянинг ракета зарбалари оқибатида ядровий фалокат юзага келиши ҳақида огоҳлантирганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ота боласини, ака укасини танимайди, чанг-тўзон, терлаб-пишиб ҳар ким улоқни тақимига босиш қайғусида” — Пискентдаги кўпкаридан фоторепортаж
Маҳаллий
Туркиядаги даҳшатли зилзилада 3 419 киши ҳалок бўлди — воқеа тафсилотлари (видео)
Маҳаллий
Ангренда 19 ёшли қиз ўз жонига қасд қилди