Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия ва Туркиянинг Сурия бўйича позицияларида фарқ бор. Бу ҳақда Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Песковнинг сўзларига кўра, ўзаро ҳурмат ва тушуниш мазкур муаммоларни мулоқот жараёнида ҳал қилиш имконини беради. Кремль расмийси Туркия билан аввалги келишмовчиликлар Сочида ҳал қилингани, бироқ кейинчалик Туркия ва Россия мажбуриятларнинг бажарилишини танқид қилганини айтди.

«Бизнинг муносабатларимиз даражаси ва сиёсий донолигимиз барча келишмовчиликларни қарама-қаршилик йўли билан эмас, балки кескин, узоқ бўлса-да, музокаралар йўли билан ҳал қилиш имконини беради», — дейди Песков.

У мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни «ҳатто шундай оғир вазиятларда ҳам» муҳокама қилиш учун яхши асос деб атаган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 20 ноябрь куни Сурия ва Ироқ шимолида Курдистон ишчилар партиясига қарши операция ўтказишга буйруқ берди. Бундан олдин Истанбул марказида теракт содир бўлиб, 6 киши ҳалок бўлди, 81 киши яраланди. Анқара содир бўлган воқеаларда Курдистон ишчилар партиясини айблади, ташкилот эса айбловларни рад этди.

Шундан сўнг Эрдўғон Сурия шимолидаги амалиёт Россиянинг ўз мажбуриятларини бажармагани учун бошланганини тушунтирди.

«Улар ҳудудни террорчилардан тозалашга мажбур эди. Афсуски, бу ҳақда кўп марта эслатган бўлсак ҳам, буни амалга оширишмади. Бу борада жим турмаслигимизни, террористларга қарши чора кўришимизни айтдик», — деди у.

Шу билан бирга, Сурия расмийлари республика суверенитети бузилганига ишора қилиб, келишувларни бузганлик сабабли қарши айбловлар илгари сурди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув бўйича қарорни имзолади