Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича Россия Кубоги гуруҳ босқичи 6-тури доирасида кечган «Зенит» ва «Спартак» жамоалари ўртасидаги ўйин сўнгида оммавий муштлашув содир бўлди.

Ҳакамнинг асосий вақт тугаганини билдирувчи ҳуштаги янграганидан кейин Квинси Промес («Спартак») ва Вилмар Барриос («Зенит») ўртасида тортишув юзага келди. Жанжалга Шамар Николсон («Спартак»), Далер Кузяев («Зенит») ва бошқа футболчилар, шунингдек, ҳар икки жамоанинг ходимлари аралашди.

Жанжал давомида Родригао («Зенит») Николсонга  оёғи билан зарба берди, Николсон эса бунга мушт билан жавоб қайтарди. «Спартак» вакили Александер Соболев эса Барриосга қўли билан зарба берди.

Якунда ҳакам VAR ёрдамида олтита қизил карточка кўрсатди: Александр Соболев, Шамар Николсон, Александр Селихов (барчаси «Спартак»), Вилмару Барриос, Родригао ва Малком (барчаси «Зенит»).

Учрашувда «Зенит» пенальтилар сериясида ғалаба қозонди (4:2).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда 2022 йилда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди
Дунё
“Иккинчи Чернобил” — Дунайдаги экологик ҳалокат, қимматбаҳо картиналар ортилган Boeing’нинг бедарак йўқолиши ва Гандига уюштирилган суиқасд. Кун хронологиясида 30
Молия
Чорва молларидан автомобилгача: нега ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини банкда сақламайди?