• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Вазирликнинг 8 млрдга тушган сайти, қашқадарёлик ота-ўғилнинг Тошкентни «лол қолдирган» қилмиши: «Дарё»да ҳафта дайжести

    Якунланган ҳафтада Ўзбекистондаги вазирликлардан бирининг буюртмаси асосида 8,4 миллиард сўмга янги сайт яратилгани-ю, қашқадарёлик ота-ўғилнинг уйидан қочган аёлни ўғирлаши, шунингдек сотувга қўйилган онкология касалликлари ўрнидаги янги комплекс қурилиши ёпиқ қарор асосида тадбиркорга бериб юборилгани жамоатчилик эътиборини тортди. «Дарё» ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларини эсга олишда давом этади.

    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги агентлик 8,4 миллиард сўм сарфлаб, янги сайт яратди.

    Фото: Скриншот
    «Дарё» мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида 8,4 миллиард сўмга эга чиққан Realsoft МЧЖ масъуллари билан суҳбатлашди.
    Бу шунчаки ахборот берувчи сайт эмас. Бу — катта платформа. Мазкур платформани яратишда 45 нафар мутахассис олти ой давомида меҳнат қилган. Айни кунда ҳам платформадаги камчиликларни бартараф этиш, тўлдириш ишлари давом этмоқда, — деди мазкур МЧЖ директори ўринбосари Ҳаётбек Насруллаев.
    Ҳаётбек Насруллаевнинг қўшимча қилишича, бу платформани яратиш ҳақида президент қарорида ҳам сўз борган.
    Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, агентлик, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи ҳамда тегишли вазирлик ҳамда идоралар маълумотлар базалари билан интеграция қилинган «Онлайн маҳалла» электрон платформасини ишга тушириш кераклиги ҳақида топшириқ берилган, — дейди у.

    Фото: Скриншот

    МЧЖ масъулининг айтишича, улар бу меҳнати учун айни пайтда айтилаётган 8,4 миллиард сўмдан ҳам катта маблағ сўраган. Аммо вазирлик масъуллари шуни тасдиқлашган.

    Ахборот берувчи сайтларга кўпи билан 200—300 миллион сўм берсангиз, керагидан ортиқ тўлаган бўласиз. Мисол учун, «Менинг фикрим» портали эсингиздами? Шу платформа яратилишига ва бир неча йиллик техник ёрдам учун 2 миллиард сўм ажратилган эди. Лекин бу платформанинг вазифалари жуда кўп. Платформа оддий ахборот берувчи сайтлардек эмас, — деганди бу мавзу ҳақида фикр билдирган мутахассислардан бири.
    Мазкур ҳафтада шунингдек, қашқадарёлик ота-ўғилнинг уйидан қочган аёлни мажбурий тарзда уйига қайтаришга уриниши кўпчиликни сергаклантирди. Тошкентдаги камераларнинг бирига тушиб қолган видеони кўрган жамоатчилик дастлаб, Тошкентда икки эркак кўчада кетаётган қизни куч ишлатиб, машинага ўтказиб олиб кетди, деган тушунчага борди. Кейинчалик аёлни мажбуран машинага ўтқазиб, олиб кетган фуқаролар унинг эри ва қайнотаси экани маълум бўлди.

    Фото: Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

    Ҳодиса 2022 йилнинг 24 ноябрь куни Учтепа тумани 22-мавзедаги кўп қаватли уйлар олдида содир бўлган. 1992 йилда туғилган эркак отаси билан бирга Tracker автомашинасига 22 ёшли турмуш ўртоғини ўтқазиб, номаълум томонга олиб кетган. Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида аёл қонуний турмуш ўртоғи билан оилавий келишмовчилиги сабабли бир нафар фарзандини турмуш ўртоғида қолдириб, уйдан чиқиб, Тошкент шаҳрига кетиб қолган. Уни турмуш ўртоғи қидириб, юқоридаги манзилдан топган ҳамда Қашқадарё вилояти Косон туманидаги ўзининг уйига олиб борган.

    Ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан эр ва қайнотага нисбатан Жиноят кодексининг 137-моддаси (одам ўғирлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шундан сўнг эри ва қайнотаси томонидан мажбуран машинада олиб кетилган аёлга ҳимоя ордери берилди.

    Фото: Косон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

    Якунланаётган ҳафтада Республика Онкология маркази ҳамда унинг пойтахт ва Тошкент вилоятидаги филиалларини ягона уникал комплексга бирлаштириб, янги бино қуриш ишлари Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарори асосида Mimar Group масъулияти чекланган жамиятига берилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Амрилло Иноятов мазкур масала юзасидан бўлиб ўтган пресс-турда маълум қилган.

    Амрилло Иноятов.

    Амрилло Иноятов.
    Фото: «Дарё

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги аввалроқ комплекс бино 8 қаватдан иборат бўлиб, 650 ўрин стационар ва 100 ўрин кундузги стационар даволанувчилар учун мўлжалланганини билдирганди.

    «Дарё» мухбирининг аниқлаштиришича, мазкур комплекс қурилишига 600 миллиард сўм сарфланиши айтилмоқда. Аввалроқ вазирлик Онкология тизимини, жумладан, ушбу комплексни замонавий технологиялар билан жиҳозлашга 80 миллион доллар маблағ ажратилаётганини очиқлаганди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Янги онкология маркази қурилиши бўйича ижтимоий тармоқдаги хабарларга Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳам муносабат билдирганди.

    Агентлик хабарларда келтирилган объектларнинг ер майдони 3-4 минг долларлик бошланғич баҳода сотувга қўйилган деган важларни мутлақо асоссиз деди ва ушбу мулкий мажмуалар қонунчиликда белгиланган тартибда мустақил баҳоловчи ташкилотлар томонидан баҳоланганини билдирди.

    Ушбу баҳолаш ҳисоботлари юзасидан эксперт хулосалар олинган бўлиб, объектларнинг тегишлилиги бўйича 1 сотих ер майдонининг бошланғич баҳоси 300-345 млн сўм (27-31 минг доллар)га тенг келмоқда. Онкология марказининг янги барпо этилаётган ягона уникал комплекси 2023 йилнинг май ойида ишга туширилиши кутилмоқда.

    Фотоколлаж: «Дарё»

    Ушбу ҳафтада шунингдек жойларда фаолият юритувчи ҳокимлар ва бошқарма бошлиқлари ҳарбий кийимларда кўриниш берди. «Дарё» нашрининг Қорақалпоғистондаги мухбири ҳарбий кийимлардаги ҳокимлар суратини тўплади ва раҳбарларнинг ҳарбий хизматидан репортаж тайёрлади.

    27.11.2022, 20:00   Изоҳ (0)   48376
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Ўзбекнефтгаз» АЖ «DaVinci мукофоти»нинг «Давлат ташкилотлари орасида талабалар танлови» номинацияси ғолиби бўлди

    27.11.2022, 20:00

    Урганчда эр-хотинга тегишли Malibu ва Hongqi машиналари ёниб кетди

    27.11.2022, 17:45

    Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар бўйича 22 киши айбланаётгани маълум қилинди

    27.11.2022, 17:25

    Ўзбекистон ўз таълим тизимида нега айнан Финляндия усулидан фойдаланмоқчи?

    27.11.2022, 16:45

    Убайдулла Мингбоев Судьялар ассоциацияси раислигига қайта сайланди

    27.11.2022, 14:17

    Ўзбекистонда 28 ноябрь куни қор ёғиши мумкин бўлган ҳудудлар маълум қилинди

    27.11.2022, 13:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: Озодбек Назарбеков Наманганда катта саҳнага қайтди

    Ўзбекистон | 1 июл, 00:10

    Таиландда будда роҳиби ўз ҳамкасбини отиб ўлдирди

    Дунё | 30 июн, 23:55

    Шаҳрисабзда иккита дўкон ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:40

    Британияда ChatGPT туфайли иш ўринлари билан боғлиқ муаммолар пайдо бўлди

    Дунё | 30 июн, 23:25

    Японияда қора айиқ туфайли аэропорт фаолияти тўхтаб қолди (видео)

    Дунё | 30 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 30 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 30 июн, 23:00

    “Операчи бўлиш осон эмас” — Ақлбек Пиязов италян тилини ўргангани, мусофирчиликдаги ҳаёти ва энг кўп олган гонорари ҳақида гапирди (фото, видео)

    Шоу-бизнес | 30 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.